Уруғларни экишга тайёрлаш усуллари. Уруғларни экишга тайёрлашнинг физик, кимёвий, физиологик усулларга мавжуд. Уларни амалда қўллаш эса белгиланган уруғлар турларидаги турғунлик шаклига боғлиқ.
Физик усул - бу уруғ қобиғини тўлиқ олиб ташлаш ва унга механик таъсир кўрсатиши (скорификация, импакция) турлича термик ишлов беришлар ва ювишдир.
Кимёвий усул - мева ёки уруғларни кучли таъсир этувчи кислоталар, ишқорлар ва бошқа моддалар (микроэлементлар, стимуляторлар) билан уруғлар қобиғининг ўтказувчанликни оширишдир.
Физиологик усул - бу зародиш ҳолатига таъсир этиш. Бу усул биологик актив диапозондан харорат, ёруғлик, ҳаво тартибининг узоқ муддат тайёрлаш, ҳамда ўсиш стимуляторлари билан ишлов беришга асосланган.
Маданий ўрмонлар иши тажрибасида қаттиқ қобиқли уруғлар экишдан олдин скарификацияланади, концентрацияланган кислота билан ишланади. Спарофикациялаш учун махсус машина - скарификаторлар қўлланилади.
Импакция - бу уруғларни бир бирлари ёки идиш деворига урилтириб улар қобиғини шикастлашдир. Бу ҳолатда уруғ шикастланмаслик керак.
Қобиғи қалин ва қаттиқ бўлган уруғлар иссиқ сувда (Қ60оС) сув тўлиқ совугунча ивитилади ёки қайноқ сувга 2-3 маротаба (1-2о) халтагача солиб бажарилади. Уруғларни концентрацияланган сульфат кислотасига билан тайёрлаш мумкин.
Чуқур турғунликда бўладиган дарахт ва буталарнинг уруғларини физиологик усулда тайёрлашнинг ананавий тури бу уруғларни стратификациялашдир.
Уруғларни одатдаги стратификациялардан ташқари тезкор стратификация усуллари мавжуд: олдин иссиқ сувда ивитиш, ҳароратига қўтариш, юқори ва паст ҳарорат билан алмашлаб ишлаш, механик ва кимёвий таъсир этиш, уруғларни стимуляторлар билан ишлаш ва бошқалар.
Уруғларни экиш меъёри қуйидаги формула бўйича хисобланади:
ФОРМУЛА ЁЗИШ КЕРАК!!!
Р=S/?????
5-жадвал
Айрим ўсимликларни экиш миқдори, чуқурлиги, ўртача
1000 га уруғни массаси
|
|
Экиш миқдори
|
|
Ўсимлик тури
|
Ўртача 1000 дона уруғни массаси, (г)
|
1 м масофага (гр)
|
1 гектарга (кг)
|
Экиш чуқурлиги, (см)
|
Рамашка
|
1,5
|
0,1-0,2
|
3-4
|
0,1
|
Зарафшон арчаси
|
47,4-29,2
|
60
|
1000
|
2
|
Ширин мия
|
5-10
|
3-4
|
50
|
3-4
|
Ўрик
|
1400
|
15
|
250
|
4-7
|
Тут
|
1,5
|
0,5
|
10
|
1-2
|
Do'stlaringiz bilan baham: |