Андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнологиялар институти агробиология факултети
Download 0.68 Mb.
|
МУТАХАСИСЛИКДАН АМАЛИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил тайёрланиш учун саволлар
- 6– амалий машғулот Ерни тайёрлаш технологияси билан танишиш (2 соат) Машғулотнинг мақсади
- Машғулотнинг қисқача мазмуни
Назорат саволлар:
Уруғларни экишга тайёрлашнинг назарий асослари нималардан иборат? Уруғларни экишга тайёрлаш усулларини айтинг? Уруғларни қайта ишлаш усуллари? Мустақил тайёрланиш учун саволлар: 1. Уруғларнинг физиологияси 2. Уруғларни экиш нормаси нимага боғлик? 3. Уруғларни экиш вақти, чуқурлиги нимага боғлик? 6– амалий машғулот Ерни тайёрлаш технологияси билан танишиш (2 соат) Машғулотнинг мақсади: Ерни тайёрлаш технологиясиҳақида амалий маълумотлар бериш. Машғулотнинг қисқача мазмуни: Юқори сифатли экиш учун зарур бўлган маҳсулот олишнинг агротехник тадбирлардан бири бу тупроққа ишлов беришдир. Тупроққа ишлов бериш бу механик восита бўлиб, техника қуроллари асосида амалга оширилади. Тупроққа ўз вақтида ва тўғри ишлов бериб бориш тупроқ самарадорлигини ошириб боради. Қуйидагича тупроққа ишлов бериш тизимлари ишлатилади. Кузги тупроқни агдариш, бегона ўтларни йўқотиш учун ва тупроқ маҳсулдорлигини ошириш учун ишлов. Кузда тупроқни ағдариш бу чим холида ва бороналашдан иборат. Бундан бошқа эса Марказий Осиёда намликни асраш учун мололаштирилади. Тупроқни чимга ағдариш ҳосил урим - йиғими тугагандан сўнг ўтказилади. Бу ҳолатда тупроқ таркибидан намликни кўтарилиши камаяди, бегона ўтларнинг тупроқни юзасида бўлган уруғи тупроққа аралашиб кетади ва яхши ўсиб ривожланишида шароит яратилади. Намлик катта майдонларда ерни юмшатиш 5-6 см гача қурғоқчилик юқори бўлган майдонларда 6-8 дан 10-12 см бажарилади. Тупроқдаги бегона ўтларни йўқотишда илдизи билан дискали техника воситасида 10-12 см чуқурликда ўзаро перпендикуляр бўлган йўналишда ишлов бериш зарур. Ёзнинг охири ва куз фаслининг бошларида яъни бегона ўтлар пайдо бўлиши билан плуглар иштирокида ер ҳайдаб чиқилади. Бу эса ўз навбатида бегона ўтларни йўқ бўлиб, ерда тупроқда намлик яхши сақланади. Агар ер майдонларида экиш учун маҳсулотлар ёки экинлар экилган бўлса, уларда ёппасига ҳайдаш ўтказилмайди. Фақат экин оралигига ишлов берилади ўз вақтида. Эрта баҳордан бороналаш ишлари бошланади, бу эса ўз навбатида тупроқда капиляр найлар ҳосил бўлиб тупроқни холозлаштиради ва тупроққа намлик сақланади. Ерни бегона ўтлардан тозалаб ва намликни яхшилаб сақлаш асосидаги ҳайдаш ерни қораҳайдаш деб номланади. Қора ҳайдаш кузда ерни чимга ҳайдаш даври бўйлаб ўтказилади. Эрта баҳор бороналаш ўтказилади, бу эса тупроқ таркибидаги намликни буғланишини камайтиради. Бутун ёз даврида ерга яъни тупроққа культивацияли ишлов берилади. Биринчи ерга ишлов бериш 5-7 см чуқурликда ўтказилади, кейин эса тупроққа яна чуқурок ишлов берила бошланади, ёзнинг оҳирига келиб 10-12 см гача боради. Ўзбекистоннинг қурғоқчилик оби-ҳаво шароитида эса биринчи бошлаб ерга 10-12 см кейин эса 5-7 см гача тупроққа ишлов берилади. Кузда яна такроран чуқурок ҳайдалиб тупроққа ишлов берилади, баҳорда бороналаш ишлари бажарилади ва экиш, сепиш ишлари бажарилади. Тупроққа ишлов бериш ер етилгандан кейин ўтказилади, яъни намлик ўртача ер, лой бўлмаслиги зарур. Агар кузда ёғингарчилик кам бўлиб ерда намлик кескин камайиб кетса, ерни ҳайдашдан олдин ер енгил суғорилади. Бу суғоришдан ерда майса, бегона ўтлар кўкариб чиқиб ер бўшайди ва кейинчалик культивация даврида бегона ўтлардан майдон тозаланилади. Эртанги ҳайдаш баҳорда, яъни ерда намлик ўртача бўлганда ўтказилади. Тупроқни хосилдорлигини ошириш ва ердан бегона ўтлрни йўқотиш учун ерлар муддатли ҳайдаш усули билан ишлов берилади. Бу усул кўпинча донли экинлар учун жуда қўл келади. Ҳосил йиғиштирилгандан сўнг катта чуқурликда бороналаш билан майдон ёппасига ҳайдалади. Плантация барпо қилиш учун ажратилган майдонларда бирламчи ўзлаштириш ишлари. Бундай майдонларга ишлов бериш ер шароитига боғлик (кесилган дарахтзорлар ўрними, ҳайдалган тайёр ерми ва хоказо) ўсимликлар дунёсига кесилгандан сўнг қолган тўнкалар ва тупроқ турига, майдонларни бирламчи ўзлаштириш, дарахтзорлари кесилган майдонларда, кесишдан қолган нотоза, синган дарахтлар, касалланган дарахтлардан тозалаб ва алоҳида якка-якка турган дарахт ва буталардан иборат майдонларда бажарилади. Бу суғоришдан ерда майса, ўтлар кукраб чиқиб ер бушлайди ва кейинчалик культивация даврида бегона ўтлардан майдон тозаланади. Ерларда текислаш ишлари ГН-40 грейдер -текислагич ёки осмали текислагич ВПН-5,6 ёрдамида бажарилади. Алмашлаб экиш майдонлари тупроққа ишлов бериш. Узлаштирилган майдонларда ишлов бериш тизими алмашлаб экиш қоидаси асосида ёки чимли, қора эртабаҳорги ҳайдашлардан иборат. Экилган ўсимлик ҳосили олгандан сўнг ёппасига ҳайдаб борона қилинади кейин эса экиш ишлари бажарилади. Ерни чуқур ҳайдашга эътибор бериш тупроққа асосий ишлов беришда юқори ўрини тутади. Ўзбекистоннинг ерларида ерни чуқур ҳайдаш ер юзаси қаттиқ қатламини юмшатиш билан ўтказилади. Экишдан олдин тупроққа ишлов бериш ер юза қатламини юмшатиш ва текислаш, шунингдек тупроқ таркибидаги намликни сақлаш бегона ўтларни йўқотишдан иборат.Агар плантация учун шурхок ер ўзлаштириладиган бўлса олдин бу ер ювилади кейин ҳайдаш ишлари бажарилади1. Плантацияларни суғориш. Суғоришнинг куйидагича усуллари мавжуд: ерни ҳайдашдан олдин - тупроққа асосий ишлов беришдан олдин, кузги - кишки даврда намликни сақлаш учун тўғридан - тўғри экишдан олдин (тупроқни назоратдан ўтказиш учун), яъни уруғ қаерга тушади, ўсиб- ривожланиш давридаги, тузли тупроқда шўр ювиш учун суғориш. Шўр ювиш учун энг яхши муддат бу ер ости сизот сувларининг паст даражада бўлиш вақти. Бу давр сентябр ойининг оҳиридан декабр ойи оҳиригача. Ерни чим ҳайдаш муддатгача суғориш ишларини тугаллаш лозим. Шўр ювиш нормаси аниқ мақсадларга яъни тупроқни механик таркибини эътиборга олган ҳолда, шўрланганлигини ва ер ости сизот сувларини ҳолатини мўлжаллаб бажарилади. Яна янгидан ўзлаштирилаётган шурхок ерларга суғориш нормаси 1,5-2 маротабага ошириб борилади. Жуда юқори шўрланган майдонларда шўр ювиш ишлари бажарилади. 6-жадвал Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling