Яхлит қиррали зирк, қизилзирк. Berberis integerima bunge.
Барбарис цельнокрайний
Ўсимликнинг тавсифи. яхлит қиррали зирк Berberidaceae оиласига мансуб бута. Унинг бўйи 4 м. Кучли шохланган кўнғир рангли. Барглари пўстли, шакли узунчоқ ёки тескари тухумсимон, бўйи 4-5 см, эни 13-18 см, калтабандли, четлари яхлит. Гуллари узун шингилга жойлашган бўлиб унинг сони 12-20 та, мева етилган вақтда улар осилган ҳолатда бўлади. Гулкосача ва гултожибарглари бир хил бўлиб шакли тескаритухумсимон. Устунчаси қисқа, тумшуқчаси нисбатан йирик, мевада сақланиб қолади. Уруғкуртаги 3-4 та. Резавор меваси тескаритухумсимон, қизил рангли буйи 7-8 мм. Май ойида гуллаб июн-июлда мевалайди.
Яшаш жойи ва тарқалиши. Барбарис Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари тоғли қисмининг тошли тупроқларида ўсади. Умумий тарқалиш худуди Ўрта Осиё, Эрон, Авғонистон.
Ўсимлик тавсифи. Баланд бўйли андиз мураккабгулдошлар – Asteraceae оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, бўйи 150-160 см, йўғон, қисқа, этдор, кўпбошли илдизпояга эга. Тик пояли, қалин, оқ туклар билан қопланган. Барглари пояда навбат билан жойлашган, йирик. Гуллари саватчада тўпланган, унинг диаметри 8 см. Меваси тўрт қиррали, донча, узунлиги 4-5 мм. Июль-сентябрь ойларида гуллаб, август – октябрда мевалайди.
Баланд бўйли андиз, Inula helenium l., девясил высокий
Яшаш жойи. Таркалиши. Дашт ва тоғли минтақаларнинг қуйи ва ўрта қисмларида, ҳамда сернам жойлардадарё ва кўл бўйларида ўсади.
Х омашёсини тайёрлаш ва унинг сифати. Ўсимлик хом ашёсини вегетация даврининг иккинчи йили, яъни август ойининг охири ёки сентябрнинг бошларида йигилади. Баланд бўйли андизнинг тайёр хомашёси бутун ёки майдаланган илдизпоя ва илдиздан иборат бўлади. Унинг узунлиги 2 см дан 20 см гача эни 0,5 - 3 см гача кесилади. Ҳиди ўзига хос, таъми аччиқ.
2 жадвал
Доривор ўсимликлар хаётий шакли ҳақида маълумот
№
|
Оиласи
|
Туркум,тури
|
Хаётий шакли
|
Тарқалиш жойи
|
Хом ашёси
|
1
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |