Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


Download 1.61 Mb.
bet27/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Мулокот учун саволлар.
  • 1. Ер ва сув ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини меъёрий
  • хужжатлар тизими.
  • 2. Ердан, сувдан оқилона фойдаланиш зарурияти нимада?
  • 3. Ердан самарали фойдаланиш йўллари.
    • 6-Мавзу: Қишлок хўжалигининг моддий-техника ресурслари.
    • Режа:
    • 1. Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча,уларнинг ахамияти ва туркумлаштирилиши.
    • 2.Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари билан таъмиланганлик хамда улардан фойдаланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларнинг аниқлаш тартиби.
    • 3. Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигининг моддий техника ресурсларини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш.
    • 1.Моддий-техника ресурслари ҳақида тушунча,уларнинг ахамияти ва туркумлаштирилиши.
    • Давлатни,аҳолини ҳамда ташқи бозорнинг талабларини сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан қондириш учун уларни етиштириш хажмини кўпайтириш объектив зарурият ҳисобланади. Бу масалани бозор иқтисодиёти шароитида самарали хал этиш учун талаб этилган миқдорда турли хилдаги ресурслар мавжуд бўлиши керак. Масалан, ер, сув, бино, иншоотлар, машиналар, тракторлар, ўрмон, боғлар, чорва ҳайвонлари, табиий ресурслар (ёғин, ҳарорат) кимёвий воситалар ,меҳнат ресурслари ва х.к.
    • Қишлоқ хўжалигининг моддий–техника ресурслари – деганда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ер, сув, бино, иншоотлар, машиналар, тракторлар, ўрмон, боғлар, чорва ҳайвонлари, табиий ресурслар (ёғин, ҳарорат) кимёвий воситалар, меҳнат ресурслари тушунилади.
    • Моддий техника ресурсларининг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришидаги аҳамияти ниҳоятда улкан. Масалан,барча турдаги деҳқончилик маҳсулотларини етиштиришда ердан фойдаланилади. Демак, ер бўлмаса, юқоридаги маҳсулотларнинг етиштирилиши таъминланмайди. Мамлакатимиз деҳқончилиги суғоришга асосланганлиги муносабати билан сув ресурсларининг аҳамияти улкан ва х.к.
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   79




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling