Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


Download 1.61 Mb.
bet26/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Мулокот учун саволлар.
  • 1. Ердан ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини мохияти.
  • 2.Ердан ва сувдан самарали фойдаланишни ифодалаб берувчи кўрсаткичлар тизими.
    • Ердан фойдаланиш самарадорлиги.
    • Бу курсаткич фойдаланилиши мумкин бўлган ер майдонидан энг кам харажат сарфлаб юқори хосил олиш имкониятини берувчи иктисодий муносабатлар тизимидир.Бу муносабатларни ишлаб чиқариш жараёнида қай даражада амал қилаётганлигини:
    • - 1га экин майдонидан олинаётган хосил миқдорида;
    • - 1га экин майдони хисобига тўгри келаётган ялпи махсулот қийматида;
    • - 1 га экин майдони хисобига тўгри келаётган харажатлар миқдорида;
    • -1га экин майдони хисобига олинган фойда микдоридан тегишли хулосалар чиқариш мумкин.
    • Сувдан фойдаланиш самарадорлиги.
    • Сувдан фойдаланиш хисобига эришилган натижани англатиб,сув ресурсларини тежаган холатда юқори натижага эришиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар.Мазкур муносабатлар кандай амал қилаётганлигини биз:
    • - сарфланган сув хисобига олинган хосил миқдорида;
    • -сарфланган сув хисобига олинган ялпи махсулот,фойда микдоридан билишимиз мумкин.
    • Ердан ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш ва оширишнинг зарурияти
    • - Ахолини йилдан йилга ўсиб бориши хисобига қишлоқ хўжалик махсулотлари га бўлган талабнинг ортиши;
    • - Ер ва сув ресурслари хажмининг чекланганлиги;
    • - Саноат корхоналарини ривожланиши асосида қишлоқ хўжалигида етиштирила ётган хом ашёга бўлган талабнинг ортиб бориши;
    • - Мамлакатда аграриқтисодиётнинг ривожланиши ердан ва сувдан фойдаланиш холатига боғлиқлиги ва х.к.
    • Ер ва сув ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш учун:
    • - ер-сув ислоҳотларини амалдаги меъёрий хужжатлар асосида амалга ошириш;
    • - ер ва сув ресурсларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш муносабатлари ни бозор иқтисодиёти талабларига мослаштириш;
    • - захланиб, шўрланган ерларда ирригация ва мелиорация тадбирларини ўз вақтида сифатли амалга ошириш;
    • - янги самарали техникаларни, илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш;
    • - илмий ва амалий жиҳатдан асосланган алмашлаб экишни тиклаш;
    • - экологияга салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда кимёвий воситалардан оқилона фойдаланиш;
    • - селекция, уруғчиликни, агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш;
    • - ишчи ва хизматчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш билан боғлиқ бўлган масалаларни ижобий ҳал этиш;
    • - ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш ва эркинлаштириш ва х.к.
    1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   79




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling