365 – йил ичидаги кунлар. К – коэффициент. - Минерал ўғитлардан, фойдаланилганлик даражаси.
- Мўс = Яхм : Мум; Мўс = Яхк : Мук
- Бунда:
- Мўс – сарфланган минерал ўғитларнинг соф ҳолдаги миқдори
- самарадорлиги;
- Яхм – олинган ялпи ҳосил миқдори (экинлар бўйича), тонна;
- Яхк – олинган ялпи ҳосил қиймати, сўм;
- Мум(Мук) – сарфланган минерал ўғитлар миқдори (қиймати, сўм.кг).
- Чорвачиликда сарфланган озуқа бирлигининг самарадорлик даражаси.
- Сос = Чмм : Соб; Сос = Чмк : Соб
- Бунда:
- Сос – маҳсулот етиштириш учун сарфланган озуқа миқдорининг самарадорлик даражаси;
- Чмм – етиштирилган чорвачилик маҳсулотларининг (гўшт, сут) миқдори (центнер, кг);
- Чмк–етиштирилган чорвачилик маҳсулотларининг (гўшт, сут) қиймати, сўм;
- Соб – чорва маҳсулотларини етиштиришга сарфланган озуқа бирлиги.
- Мулокот учун саволлар.
- 1. Айланма фондлар ҳақида тушунча.
- 2. Айланма фондларни туркумланиши.
- 3. Айланма фондлардан фойдаланиш
- кўрсаткичлари.
- 9-Мавзу: Инвестициялар (капитал қўйилмалар), уларнинг иқтисодий самарадорлиги
- Режа:
- 1.Инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иктисодий зарурлиги ва аҳамияти.
- 2. Қишлоқ хўжалигида сарфланаётган инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг манбаалари, уларнинг сарфланиш йўналишлари.
- 3. Инвестициялар (капитал қўйилмалар)нинг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш.
- 4. Инвестиция (капитал қўйилма)лар даражаси, динамикаси ва уларнинг иқтисодий-ижтимоий самарадорлиги.
- 1. Инвестициялар (капитал қўйилмалар) ҳақида тушунча, уларнинг ижтимоий-иктисодий зарурлиги ва аҳамияти.
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш воситаларига сарфланадиган барча маблағлар инвестициялар деб аталади. Инвестициялар бу хали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўшилган капиталдир. Улар қишлоқ хўжалиги (корхоналар)нинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаб, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш, кимёлаштириш, электрлаштириш, ирригация-мелиорациялаштириш натижасида харажатларни камайтириб, етиштириладиган маҳсулотлар ҳажми кўпайиши ва сифати яхшиланишини, олинадиган даромад (фойда) суммаси ошишишни таъминлайди. Бу инвестицияларни амалга оширишнинг туб мақсадидир. Инвестициялар ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий формацияларда амалга оширилади. Чунки улар давлатни, тармоқ, корхоналар, ва ниҳоят, аҳолининг иқтисодий негизини мустаҳкамлашга сарфланади. Эркин бозор иқтисоди босқичма-босқич шакллантирилаётган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида инвестициялар сарфланиши объектив зарурият ҳисобланади. Чунки тармоқни устувор шаклда ривожлантириш учун унинг моддий-техника базасини мустаҳкам равишда барпо этиш зарур. Бунинг учун уни замонавий бино-иншоотлар, барча турдаги зарур техникалар, қишлоқ хўжалик механизмлари, ички ирригация ва мелиорация иншоотлари, серунум, тезпишар навлар, зотли, маҳсулдор ҳайвонлар ҳамда айланма воситалар ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |