Шартномавий тадбиркорлик – қишлоқ хўжалигида махсулот ишлаб чиқариш ёки турли хизматлар кўрсатишда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш ва маркетинг масалалари бўйича корхона раҳбари ва менеджер, ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи, хизмат кўрсатувчи ва истеъмолчи ўртасидаги шартнома асосидаги ўзаро келишувлар билан боғлиқ тадбиркорлик шакли хисобланади. - Хунармандчилик сохасида. Қишлоқда турли халқ истеъмоли молларини тайёрловчи кичик цехлар, устахоналар ва якка меҳнат фаолияти асосидаги тадбиркорлик субъектлари. (Эшик, ром, подставка, диван-кресло ва .х.к.).
- Қишлоқда чакана савдони ташкил этиш ва ривожлантириш сохасида. Энг зарур озик-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотларини чакана савдосини уюштириш мақсадида шаклланган тадбиркорлик субъектлари (қишлоқ ахолисига савдо хизмати кўрсатувчи дўконлар ва х.к.).
- Қишлоқда умумий овқатланиш сохасида. Умумий овқатланиш бўйича хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари. Ўзига хос хусусияти - бу тадбиркорлик субъектлари қишлоқда фаолият юритгани учун кўпроқ бу сохада кишлоқдаги талаб ва таклиф асосида хизмат кўрсатади.
- Маиший хизмат сохасида. Қишлоқ аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари. Хаммом, химчистка, пахта титувчи цехлар, сартарошхона, пойафзал ремонт қилувчи дўконлар ва х.к.
- Қишлоқ хўжалигида махсулот ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш сохасида. Деҳқон ва фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш. Деҳқон ва фермер хўжаликларини амалдаги фаолияти. Қишлоқ хўжалигида энг асосий соҳа хисобланиб, юкоридаги тадбиркорлик шаклларини қай даражадаги самараси пировард натижа сифатида шу сохада кўринади
- Қишлок хўжалигида тадбиркорлик шаклларини қўлланилиш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |