Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


Download 1.61 Mb.
bet20/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

18-моддасида ҳар бир фуқаро мулкка эгалик қилиш, мулкни мерос қолдириш, банкларда омонатларга эга бўлиш, тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги ва қонун билан тақиқланмаган бошқа фаолиятлар билан шуғулланиш, ёлланган меҳнатдан фойдаланиш, юридик шахсларни ташкил қилиш, савдо қилиш ва мажбуриятларда иштирок этиш, келтирилган зарарни қоплашни талаб қилиш, иш фаолиятини танлаш ва бошқа ҳуқуқларга эгадир деб кўрсатилган.
  • Эсда сақланг!
  • 1. Хусусий ва шахсий мулк.
  • 2. Аралаш мулк.
  • 3. Давлат мулки.
  • 4. Бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар, юридик ҳамда жисмоний шахслар мулки.
  • Хусусий ва шахсий мулк. Бу шаклдаги мулк эгаси ўз мол-мулкига хусусий, шахсий тарзда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларига эгадир. Хусусий мулк мулкдорнинг ишлаб чиқариш жараёнида ўз меҳнати ва ёлланма меҳнатни қўллаши орқали шаклланади. Шахсий мулк унинг эгасининг шахсий меҳнат қилиши натижасида ташкил топади. Уларга шахсий ва оила мулки ҳисобланган фермер, деҳқон хўжаликларининг мулки киради.
  • Жамоа мулки. Бу мулк таркибига қишлоқ хўжалигида жамоа корхоналарининг, ширкат хўжаликларининг, ижара корхоналарининг ҳамда бирлашмаларнинг мулклари киради.
  • Аралаш мулк. Бу мулк турли хилдаги мулкчилик шаклларининг ўзаро манфаатли уйғунлашиши натижасида шаклланади. Жумладан, республика қишлоқ хўжалигидаги жамоа, ширкат ва давлат мулкчилигига асосланган хўжаликларнинг чет эллардаги корхоналар билан бирикиб фаолият юритиш мақсадида ташкил этган қўшма корхоналарнинг мулки.
  • Давлат мулки. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан шуғулланадиган давлат корхоналарининг мулкидир.
  • - бино ва иншоотлар, уй-жойлар;
  • - куч ва ишчи машиналар, жиҳозлар;
  • - транспорт воситалари, асбоб-ускуналар;
  • - ҳисоблаш, компьютер техникалари;
  • - ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари;
  • - ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар;
  • - кўп йиллик дарахтлар (боғлар, токлар,
  • тутлар);
  • - етиштирилган маҳсулотлар;
  • - пул маблағлари, қимматли қоғозлар;
  • - ёнилғи, ёқилғи ва ёғловчи материаллар;
  • - маҳаллий ва минерал ўғитлар, кимёвий
  • воситалар;
  • - ем-хашак, озуқа, кўчат, уруғликлар;
  • - ишчи-хизматчиларнинг қобилиятлари.
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling