Жамоа тадбиркорлиги – бу тадбиркорлик шакли фуқаролар гуруҳининг жамланма мулки асосида ташкил қилинади. Бу шаклда мулк эгаси жамоа хисобланиб, фаолиятдан келган даромад ҳам жамоага тегишли бўлади. - Жамоа тадбиркорлиги – бу тадбиркорлик шакли фуқаролар гуруҳининг жамланма мулки асосида ташкил қилинади. Бу шаклда мулк эгаси жамоа хисобланиб, фаолиятдан келган даромад ҳам жамоага тегишли бўлади.
- Кичик тадбиркорлик сектори мамлакат иқтисодиётида ниҳоятда муҳим вазифаларни бажармоқда.
- -Биринчидан, ушбу сектор бозор шароитида зарур тезкорликни таъминлайди, ишлаб чиқаришдаги чуқур ихтисослашув ва тармоқлашган кооперацияни яратади, буларсиз, юксак самарадорликни тасаввур қилиб бўлмайди;
- -Иккинчидан, у истеъмолчилик соҳасида вужудга келадиган «бўшликни» тезда тўлдиришга қодир бўлибгина қолмай, энг замонавий машина - ускуналар ва технологиядан фойдаланиб, сарфланган сармоянинг ўрнини жуда тез қоплай олади;
- -Учинчидан, майда бизнес бозор учун зарур бўлган рақобатчилик муҳитини, тез пайдо бўлиб, йўқолиб кетадиган турли хил шаклларни яратиб беради, у бир зумда ўзгариб турадиган бозор талабига жавоб беришга тайёр бўлиш қобилиятига эга;
- -Тўртинчидан, бу энг муҳими хисобланади - у шундай тадбиркорлик муҳити ва руҳини яратадики, энг аввало ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий манфаатдорлиги ва ташаббуси асосига курилган бозор иқтисодиёти кичик тадбиркорликсиз кун кўра олмайди.
- Хамкорликдаги тадбиркорлик – икки ёки ундан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар мулкини ўзаро бирлаштириш асосида ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш соҳасини ташкил этиш фаолияти.
- Ички хамкорлик – мамлакат ёки маълум бир худуд миқёсидаги тадбиркорлик субъ ектлари иштирокида ўзаро ташкил этиладиган фаолият тури
- Ташқи хамкор иштирокидаги – чет эллик хамкорлар иштирокидаги фаолият (қўшимча корхоналар фаолияти).
Do'stlaringiz bilan baham: |