Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


интенсивлик, интенсивлаштириш даражаси ва интенсивлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги


Download 1.61 Mb.
bet62/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

интенсивлик, интенсивлаштириш даражаси ва интенсивлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги тушунчаларини бир-бирдан ажрата билиш лозим.
  • Интенсивлик - бу қишлоқ хўжалиги ва унинг айрим тармоғининг маълум вақт ичида ишлаб чиқариш воситалари билан қай даражада таъминланганлигини акс эттиради.
  • Интенсивлаштириш даражаси эса қишлоқ хўжалиги ва унинг айрим тармоғини ўсиш суръати даражасини ўзида акс эттиради.
  • Интенсивлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги эса экин майдони бирлиги ҳамда чорва моли боши ҳисобига ўсишни ўзида акс эттиради. Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш даражаси натура ва қиймат кўрсаткичлари ёрдамида аниқланади. Натурал кўрсаткич ёрдамида хўжаликдаги тармоқлар ва уларнинг бир-бирлари билан қанчалик боғланганлиги ҳамда айрим тармоқчалар ва экин турлари бўйича қанча маҳсулот етштирилганлигини аниқлаш мумкин.
    • Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш даражасини ўзида акс эттирувчи натурал кўрсаткичлар қуйидагилардан иборат:
    • 1).Экин майдони хисобига тўғри келадиган энергетика қуввати. Бу кўрсаткич ҳар 100 гектар ер майдонига қанча техника воситалари, автомашина ва бошқа қишлоқ хўжалик машиналари тўғри келишини кўрсатади;
    • 2).Ҳар гектар экинзорга тўғри келадиган менерал ва маҳаллий ўғитлар. Бу кўрсаткич ернинг иқтисодий унумдорлик даражасига таъсир этиш кўламини ўзида ифода этади;
    • 3).Ер фондида экин майдонлари ҳиссасини кўпайтириш. Бу кўрсаткич ердан қай даражада фойдаланилаётганлигини кўрсатади;
    • 4).Суғорилиб деҳқончилик қилинадиган ерларнинг умумий ер майдонига нисбати. Чорвачиликнинг интенсив ривожланганлигини акс эттирадиган кўрсаткичларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат.
    • 1.Ҳар бош қишлоқ хўжалиги ҳайвонига тўғри келадиган қиймат кўринишдаги жонли ва буюмлашган меҳнат сарфи. Ҳар бир бош ҳайвон ҳисобига қанча кўп ишлаб чиқариш воситалари ва бевосита меҳнат харажатлари тўғри келса, қоидага мувофиқ ундан олинадиган маҳсулот миқдори ҳам шунча юқори бўлади;

    • Download 1.61 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   79




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling