2.Ҳар бош қишлоқ хўжалиги ҳайвонига тўғри келадиган озуқа. Маълумки, чорва молларини илмий рацион асосида озиқлантириш уларнинг маҳсулдорлигини ортишига олиб келади; 3.Чорвачиликни юритиш маданиятини кўтариш: махсус қулайликларга эга бўлган чорва биноларини барпо етиш, иш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш, санитария ва гигиена шароитларини яхшилаш; 4.Чорвачиликда наслчилик билан боғлиқ ишларни яхшилаш. Маълумки чорва молларининг насли қанча юқори бўлса, ундан олинган маҳсулот миқдори ҳам шунча юқори бўлади; 5.Мутахассисларнинг малакасини ошириш. - Қишлоқ хўжалигини интенсив ривожланиш даражасини ўзида акс эттирувчи қиймат кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:
-
- 1.Бир гектар ер ҳисобига тўғри келган асосий ишлаб чиқариш воситалар қиймати. Бу кўрсаткич ҳар гектар ер майдони ҳисобига қанча ишлаб чиқариш воситалари тўғри келишини ўзида акс эттиради;
- 2.Бир гектар ер ҳисобига тўғри келган жорий ишлаб чиқариш харажатлари. Бу кўрсаткич ҳар гектар ер ва ҳар бир қишлоқ хўжалик ҳайвонларидан олинган маҳсулот учун бевосита сарфланган харажатлар миқдорини ўзида ифода этади;
- 3.Бир гектар ер ҳисобига тўғри келган жонли меҳнат сарфи. Бу кўрсаткич маҳсулот етиштиришда сарфланаётган жонли меҳнат ҳиссасини кўрсатади.
- 4.Интенсивлик даражаси. Бу кўрсаткич қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
- Иф+Ис
- Ид = -------------- ;
- Е
- Бунда: Ид- интенсивлик даражаси,
- Иф- асосий ишлаб чиқариш воситалари қиймати,
- Ис- жорий ишлаб чиқариш сарфи,
- Е- ер майдони
- Бу кўрсаткич қишлоқ хўжалигининг қай даражада интенсив ривожланганлигини ўзида акс эттиради;
- 4. Қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишнинг ҳал қилувчи шарти ҳар бир гектар ердан ва ҳар бир бош қорамолдан олинадиган маҳсулотни кўпайтириш ҳисобланади. Интенсивлаштириш жараёни нафақат бир гектар ерга ёки бир бош молга қўшимча маблағнинг ўсишини билдириб қолмасдан, балки улардан самарали фойдаланишни ҳам билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |