Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни оқилона ихтисослаштиришнинг иқтисодий аҳамияти қуйидагилардан иборат: 1. Асосий ишлаб чиқариш воситаси хисобланган- ердан самарали фойдаланиш асосида деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларининг миқдорини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш учун шароит яратади; 2.Ихтисослаштириш қишлоқда меҳнат ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланишга имконият яратади. Деҳқончилик ва чорвачилик ходимларининг профессионал структурасини ўзгартиради, кадрларнинг малакасини ва меҳнат унумдорлигини оширади; 3.Ихтисослаштириш капитал қўйилмалар ва асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ҳал қилувчи шарти ҳисобланади. Ишлаб чиқаришга фан-техника тараққиёти ва илғор тажрибаларни жорий қилишга имконият яратади; 4.Ихтисослаштириш товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини пасайтириш ҳамда рентабелликни оширишга шароит яратади ва ҳ.к. - Қишлоқ хўжалигини иқтисодий асосланган жойлаштириш ва ихтисослаштириш маълум бир тамойиллар асосида амалга оширилади:
- 1.Бозор талабини ҳисобга олиш. Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий қилиш қишлоқ хўжалигини ихтисослаштириш ва концентрациялаш жараёнини ўзгартириш, зарар келтирадиган маҳсулот ишлаб чиқаришдан воз кечиш;
- 2.Табиий ва иқтисодий шароитлардан тўлароқ фойдаланиш;
- 3.Маҳсулот ишлаб чиқаришни истеъмолчиларга яқинлаштириш;
- 4.Ҳудудларни озиқ-овқат ва саноатни қишлоқ хўжалик хом-ашёси билан таъминлаш билан ҳудудлараро меҳнат тақсимотини қўшиб олиб боришни таъминлаш;
- 5.Мамлакат иқтисодий мустақиллигини таъминлаш;
- 6.Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ихтисослаштиришда халқаро меҳнат тақсимотини ҳисобга олиш ва ҳ.к.
- 3. Ихтисослаштиришнинг шакллари, кўрсаткичлари ва самарадорлигини ошириш имкониятлари.
- Ихтисослаштириш қуйидаги турларга бўлинади:
- 1. Хўжалик ичидаги ихтисослаштириш- Бунда маҳсулот ишлаб чиқариш хўжаликлар ичидаги бўлимлар, фермалар, бригадалар ва оилалар бўйича ихтисослашади;
-
Do'stlaringiz bilan baham: |