Андижон қишлоқ хўжалик институти Қишлоқ иқтисодиёти ва бошқарув кафедраси


Download 1.61 Mb.
bet67/79
Sana13.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1350050
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79
Bog'liq
7.1 МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

ЯМКқ/х;ТМКқ/х
  • ТС - тармоқ структураси.
    • Бир неча қишлоқ хўжалик тармоқларини корхоналарда иқтисодий асослаб қўшиб олиб бориш ишлаб чиқаришнинг мавсумийлигини пасайтиради, меҳнат, ер, моддий ресурсларидан тўлароқ фойдаланиш имкониятини беради, ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат харажатлари нотекислигини камайтиради. Тармоқларни оқилона қўшиб олиб бориш йил давомида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва пул воситаларини бир текис келиб тушиши имконини беради, хўжаликлар иқтисодиётига самарали таъсир кўрсатади, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилайди.
    • Қишлоқ хўжалигида тармоқларни рационал қўшиб олиб боришнинг асосий тамойиллари, мақсади ва шартлари қуйидагилар:
    • 1.Ресурс потенциалидан - меҳнат, ер, сув ва моддий ресурслардан самаралироқ фойдаланиш;
    • 2.Маҳсулот бирлиги ҳисобига минимал даражада меҳнат харажатлари ва воситалар сарфлаб максимал миқдорда маҳсулот олишни таъминлаш;
    • 3.Ишлаб чиқаришнинг мавсумийлигини камайтириш, йил давомида техника ва иш кучидан тўлиқроқ фойдаланиш;
    • 4.Йил давомида айланма воситаларнинг айланишини ва пул воситаларнинг бир текис келиб тушишини таъминлаш ва ҳ.к.
    • Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш ва ихтисослаштириш ижтимоий меҳнат тақсимотининг турли кўринишидир.
    • Жойлаштириш - алоҳида турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни республика зоналарида, айрим вилоят, туманлар ва корхоналар бўйича миқдорий тақсимлашни билдиради. Қишлоқ хўжалигини жойлаштириш уни ихтисослаштириш билан чамбарчас боғланган. Ихтисослаштиришни амалга оширишда зона ва корхоналарнинг табиий ва иқтисодий шароитларини ҳисобга олиш муҳимдир. Натижада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини оқилона жойлаштириш таъминланади. Қишлоқ хўжалиги зоналарини ёки алоҳида корхоналарни ихтисослаштириш бош(асосий) тармоқни ажратиб олиш ва унинг ривожланишига шароит яратишдир. Ихтисослаштириш ишлаб чиқариш йўналишини характерлайди ва зона ёки хўжаликнинг тармоқ структурасини аниқлайди.
      Download 1.61 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling