Андижон машинасозлик институти иқтисодиёт йўналиши «макроиқтисодий тахлил ва прогнозлаш»
Нима учун картошка нархлари бу қадар кескин кўтарилди?
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон Республикасида инфлация келиб чиқиш сабаблари макроиқтисодий
Нима учун картошка нархлари бу қадар кескин кўтарилди?
Жадвалдан кўриниб турибдики, 2017 йилда картошка етиштириш ҳажми ўсишидаги турғунлик аввалги йилга нисбатан деярли 4 баравар кўпайган импорт ҳисобига қопланди. Ички бозорнинг импорт қилинган картошка билан «тўйинишига» қарамай нархларнинг 90 фоизга ўсиши шу билан изоҳланадики, нарх кўтарилиши импортдан олдин юз бериб, импортчилар учун иқтисодий рағбатни келтириб чиқарган, чунки импорт қилинадиган маҳсулотлар таннархи жаҳон бозоридаги конъюнктура ва логистика харажатларига қараб шаклланади. Логистика харажатлари ички бозорда импорт қилинадиган картошка нархида сезиларли таъсирга эга. Бироқ, импорт нархларнинг янада ошишига тўсқинлик қилган. 2018 йилда учта омил картошка нархини 28 фоизга пасайтиришга туртки берди: а) ишлаб чиқариш 4,2 фоизга ўсди (ўша йилги аҳоли ўсиш суръатидан 2,3 баравар кўп); 26 б) картошка нархи ҳамон юқори эди ва бу импорт ҳажмининг ўсишига тўсқинлик қилмаган; в) йил бошида ҳукумат 2019 йил 1 январгача картошка импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Кейинги 2019 йилда картошка ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 6 фоизга ўсди (шу йилги аҳоли ўсиш суръатидан 3 баравар кўп), импорт ҳажми қарийб 300 минг тоннага этди, маҳаллий картошкани сотиш бўйича товар айланмаси ҚҚСдан озод қилинди ва буларнинг барчаси нархларнинг барқарорлигини таъминлашга имкон берди. Картошка нархининг ўсиши инфляция даражасидан пастроқ бўлиб, атиги 12 фоизга кўтарилди. 2020 йилда картошка нархи 42 фоизга ўсди, яъни йиллик умумий инфляция даражасидан деярли 4 баравар юқори. Бу ерда бирданига бешта омилни ажратиб кўрсатиш мумкин. 1. Дунёдаги коронавирус билан вазият ва иш жойларининг йўқолиши ортидан 600 мингга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўз ватанларига қайтиб келишди. Бундан ташқари, потенциал меҳнат муҳожирларининг катта қисми мавсумий ишчилар бўлиб, улар эрта баҳорда ишлашга кетишади ва кузда – совуқ тушиши билан уйларига қайтадилар. 2020 йил март ойининг иккинчи ярми ва апрель ойи бошларида Ўзбекистон карантин режимини жорий қилди ва чегараларни ёпди, бошқа томондан, ўзбеклар учун анъанавий меҳнат бозорлари бўлмиш Россия ва Қозоғистон ҳам худди шундай йўл тутди, шу сабабдан мавсумий меҳнат мигрантлари уйда қолди. Чегаралар йил охиригача ёпилганди, Россия ҳанузгача меҳнат мигрантларини қабул қилмаяпти. Қайтиб келган 600 минг киши ва уйида қолган мавсумий мигрантлар картошкага қўшимча талаб яратди. 2. Нархларнинг бундай кўтарилишида фақат пандемия “айбдор” эмас. Картошка ишлаб чиқариш 2020 йилда атиги 1,7 фоизга – ўша йилги аҳолининг ўсиш суръатларидан (1,9 фоиз) паст даражада ўсди. Йилига аҳоли жон бошига истеъмол ҳажмининг ўсиб бораётган тенденциясини ҳисобга олсак, картошка етиштириш ҳажмларининг 27 ўсиши ички бозорда нархлар барқарорлигини (умумий инфляция даражасига «яқин» нархларни) сақлаб туриш учун етарли таклифни таъминлайдиган даражадан анча паст бўлиб чиқди . 3. Импорт ҳажми ҳам ишлаб чиқаришдаги «суст» ўсиш суръатларини қоплаш учун етарли бўлмади. 4. Чегаралардаги карантин чекловлари туфайли импорт логистикаси нархи, шунингдек, савдо хатарлари кескин ошди. Бу импортёрларни нархга қўйиладиган юк ташиш қийматларини сезиларли даражада оширишга мажбур қилди ва табиийки, ушбу устама улгуржи ва чакана нархларда акс этмай қолмади. 5. Чакана ва улгуржи нархларнинг юқорилигини ҳисобга олган ҳолда уруғ картошкасига талаб кескин ўсди. Чунки картошка етиштириш рентабеллиги ошиб кетди. Шунга кўра, сотиладиган картошканинг бир қисми уруғ учун олиб қўйилиб, бозорга етиб бормади. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling