Андижон машинасозлик институти иқтисодиёт йўналиши «макроиқтисодий тахлил ва прогнозлаш»


Хўш пулнинг қадрсизланиши деганда нима тушунилади?


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/13
Sana09.04.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1343016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида инфлация келиб чиқиш сабаблари макроиқтисодий

Хўш пулнинг қадрсизланиши деганда нима тушунилади? 
Пулнинг қадрсизланиши деганда, бир хил миқдордаги пулга 
вақти келиб камроқ бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш, яъни 
сотиб олиниши мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдорининг 
вақти келиб камайиши тушунилади. 
Мисол учун, йилнинг бошида 100 минг сўмга сотиб олиш 
мумкин бўлган кундалик истеъмолдаги товар ва хизматларнинг 
миқдори йилнинг охирига келиб камаяди. Бу эса 100 минг сўмга 
йилнинг охирида йилнинг бошидагига нисбатан худди ўша товар ва 
хизматларни камроқ миқдорда сотиб олиш демакдир. 



Инфляциянинг асосий кўрсаткичи бўлиб истеъмол нархлари 
индексининг маълум бир даврдаги ўзгариши ҳисобланади. 
Истеъмол нархлари индекси – уй-хўжаликлари талабидан 
келиб чиқиб (истемол саватчаси), маълум бир товар ва хизматлар 
умумий нархларининг ўртача ўзгариш даражасини акс эттиради. 
Ушбу умумий кўрсаткич истеъмол саватидаги ҳар бир товар ва 
хизмат учун нархларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда 
ҳисобланади. Лекин, саватчага кирмайдиган товарлар нархи эса 
ўлчанмайди.
Мамлакат ичидаги товар ва хизматлар баҳосининг ўсиб 
боришига кўра инфляция турли даражаларда бўлади: 
Судралувчи 
(мўътадил) 
инфляция 
Шиддатли (галлопинг) 
инфляция 
Гиперинфляция 
Узоқ 
вақт 
давомида барқарор 
ва паст даражада 
бўлган инфляция 
(замонавий 
иқтисодиёт учун 
йилига 
1-4% 
нормал 
ҳисобланади) 
Инфляцияни 
йиллик 
даражаси 10% дан ошиб, 
ҳар ойда ўсиб боради 
Мамлакатда ўртача 
нарх-навонинг 
ҳаддан 
ташқари 
ошгандаги ҳолати 
бўлиб, ойига 50%, 
йилига 
эса 
50 
баравардан 
ҳам 
кўпроқ 
ошиши 
мумкин 
Узоқ вақт мобайнида товар ва хизматлар нархлари барқарор 
бўлган, ривожланган мамлакатларда инфляциянинг ўрта муддатли 
кўрсаткичи 2 фоиз атрофида, ушбу кўрсаткич ривожланаётган ва 
бозор иқтисодиёти шаклланаётган давлатлар учун эса нисбатан 
юқорироқ, тахминан 2-6 фоиз атрофида бўлиши мақбул деб топилган. 
Бугунги кунда ҳар қандай даражадаги инфляция салбий жиҳатга 
эга деган фикр оммада мавжуд бўлиб, аслини олганда инфляциянинг 



ҳар қандай даражаси ҳам иқтисодиёт учун зарарли эмас. Иқтисодий 
ўсиш учун кам фоизли барқарор инфляция бу табиий жараён. 
Паст даражадаги инфляция иқтисодиётда қўшимча талаб 
яратиши орқали иқтисодий ўсишга туртки беради. Инфляциянинг 
умуман йўқ бўлиши эса иқтисодиётнинг ўсиш суръатини пасайтириб 
юбориши мумкин. Шиддатли инфляция келгусида юқори инфляцияга 
олиб келиб, иқтисодиётни издан чиқариши мумкин. Шу нуқтаи 
назардан паст даражадаги барқарор инфляция ижобий ҳисобланади. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling