Андижон машинасозлик институти иқтисодиёт йўналиши «макроиқтисодий тахлил ва прогнозлаш»
Инфляцияни келиб чиқишига кўра икки тоифага ажратиш
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистон Республикасида инфлация келиб чиқиш сабаблари макроиқтисодий
Инфляцияни келиб чиқишига кўра икки тоифага ажратиш
мумкин: Талаб инфляцияси Таклиф инфляцияси Инфляциянинг бу тури талабнинг кескин ошиши натижасида иқтисодиётда пул таклифининг ошишига ёки харидорлар томонидан инфляцион кутилмаларни шаклланишига олиб келади. Соддароқ қилиб айтганда, ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товар ва хизматлар нархлари ўсади. Инфляциянинг бу тури ишлаб чиқариш харажатларининг кескин ошиши натижасида содир бўлади. Яъни, ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар (солиқлар ўзгариши, энергия ресурслари нархлари ошиши, давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар оширилиши ва бошқалар) туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ошади. Натижада ишлаб чиқариладиган товар ва хизматларнинг нархлари ошади. 6 3. Инфлацияни улчаш Миллий иқтисодиётда нархлар даражисининг кўтарилиши инфляция деб аталади. Товарлар ва хизматларнинг ўртача нархини айрим алохида олинган товарлар ва хизматларнинг нисбий нарх даражасидан фарқ қилиниши лозим. Чунки, нархларнинг ўсиши ўртача нархлар ўсишини даражасини кўрсатади ва у хар бир товар ёки хизматнинг алохида олинган нархини ўсишини англатмайди. Инфляциянинг базавий шаклини ҳисоблаш ҳар доим ҳам осон эмас. Шунинг учун иқтисодиётида инфляциянинг 3та кўрсаткичи (индекслар) ҳисобланади, кейин эса уларнинг негизида ўртача инфляция суръати ҳисоблаб топилади. 1. Истьемол нархлари индекси; 2. Ишлаб чиқарувчилар нарх индекси; 3. Улгурча сотувчилар нарх индекси. Биз қуйида инфляцияни ҳисоблашда асосан истьемол нархлари индекси хақида сўз юритамиз. Инфляцияни ҳисоблашда ҳар бир товар гуруҳлари кесимида нархларни ўлчаш эхтиёжи бўлади ва бунинг учун мутахассилар 2та индексдан фойдаланишни афзал кўрадилар. 1. Биринчи нарх индекси «Ласпейрс нарх индекси» деб аталади ва унда махсулот ва хизматлар нархи фиксация қилинган, ёки базавий йил нархига нисбатан қиёслаб ўлчанади. 2. Иккинчи нарх индекси эса «Пааше нарх индекси» деб аталади. Чунки, ЯИМ вақт ўтган сари ҳажм нуқтаи-назаридан ўзгариб боради, уни яратиш учун сарфланадиган ресурсларнинг нархи ҳам ўзгаради. Шу сабабдан, ЯИМ дефляторига асосланган жорий таққослама нархларда махсулот нархини ўлчашда Пааше индексидан фойдаланилади. Агарда мамлакатда инфляция суръати паст бўлса, юқоридаги нарх индекслари ўртасидаги фарқ катта бўлмайди. Лекин, нархлар 7 даражасидаги фарқ катта бўлса, индекслар бир-биридан кескин фарқ қилиши аниқ. Ласпейрс индекси мамлакатда нархлар даражаси ошганда махсулотлар ўртасида ўрини босиш эффекти мавжудлигини эътиборга олмайди. Ласпейрс ёки базавий йил нарх индекси қуйидаги кўринишга эга: CPI or WPI = ∑ 𝑝𝑖 𝑖 𝑞0 𝑖 ∑ 𝑝0 𝑖 𝑞0 𝑖 × 100 Пааше нарх индекси GDP deflator= 𝐺𝐷𝑃 𝑚𝑒𝑎𝑠𝑢𝑟𝑒𝑑 𝑖𝑛 𝑐𝑢𝑟𝑟𝑒𝑛𝑡 𝑝𝑟𝑖𝑐𝑒𝑠 𝐺𝐷𝑃 𝑚𝑒𝑎𝑠𝑢𝑟𝑒𝑑 𝑖𝑛 𝑏𝑎𝑠𝑒 𝑦𝑒𝑎𝑟 𝑝𝑟𝑖𝑐𝑒𝑠 = = ∑ 𝑝𝑖 𝑖 𝑞𝑖 𝑖 ∑ 𝑝0 𝑖 𝑞𝑖 𝑖 × 100 Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling