Андижон машинасозлик институти
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
АндМИ АХБОРОТ ХАТИ апрелStudent
- Bu sahifa navigatsiya:
- « ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР РИВОЖЛАНИШИДА ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ» МАВЗУСИДА ТАЛАБАЛАР ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ҲАФТАЛИГИ АХБОРОТ ХАТИ
- 2023 йил 4-8 апрель
- Анжуманнинг ишчи тиллари
- Факультетлар бўйича масъуллар
https://andmiedu.uz/ https://andmiedu.uz/ https://www.facebook.com/Andmbi ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ « ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР РИВОЖЛАНИШИДА ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ» МАВЗУСИДА ТАЛАБАЛАР ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ҲАФТАЛИГИ АХБОРОТ ХАТИ АНДИЖОН-2023 https://andmiedu.uz/ https://andmiedu.uz/ https://www.facebook.com/Andmbi Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Андижон машинасозлик институти АХБОРОТ ХАТИ Андижон машинасозлик институти Илмий Кенгаши 2023-йил 25-феврал 7-сон баённомасининг 6.9 бандига кўра 2023 йил 4-8 апрель кунлари Андижон машинасозлик институтида «Таълим, фан ва инновациялар ривожланишида ёшларнинг ўрни» мавзусида талабалар илмий-амалий анжуман ҳафталиги ўтказилади. Ҳафталикда муҳокама қилинадиган мавзулар йўналиш (секция) лари: “Автомобилсозлик” йўналиши “Электротехника” йўналиши “Машинасозлик технологияси” йўналиши “Иқтисодиёт” йўналиши “Интелектуал бошқаруви ва компьютер тизимлари” йўналиши “Транспорт логистика” йўналиши Талабалар илмий-амалий анжуман ҳафталигида қатнашишга Андижон машинасозлик институтининг 2, 3 ва 4 - босқич талабалари таклиф этилади. Анжуманда иштирок этиш учун илмий мақолалар 2023 йилнинг 31 март кун якунига қадар қабул қилинади. Тақдим этиладиган тезис ва анжуман материалларини расмийлаштиришга талаблар: 1. Тезислар масъулларнинг телеграм рақамлари орқали юборилиши лозим (Word форматида файл – биринчи муаллифнинг фамилияси, масалан: «nabiev.doc»). Анжуман қатнашчисининг талабномаси (заявка)ни тақдим этиш мажбурий хисобланади. Тезис ва талабнома иккита файл қилиниб, битта хатда юборилиши керак. Тақдим этилаётган материал Times New Roman таҳририда 14-шрифтда тўлиқ 3 бет бўлган хажмда А4 форматда расмийлаштирилади. Қоғознинг хошияларидаги ўлчамлари: чапдан – 2,5 см, ўнгдан - 2,0 см, юқоридан – 2,5 см ва пастдан – 2 см. Сатр боши учун 1,0 см қолдирилади. Матн эни бўйича текисланган (по ширине) бўлиши керак. Қаторлар орасида 1,5 интервал. Мақоланинг номи марказга қорайтирилган шрифт билан ёзилади. Кейинги қатор ўтказиб юборилади. Кейинги сатрдан муаллифнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони ёзилади. Уларнинг остига қатор қолдирмасдан кичик харфларда ташкилотнинг тўлиқ номи, шахри, давлати ёзилади. Кейинги қатор ўтказиб юборилади ва кейинги қатордан мақоланинг матни ёзилади. Манбаларга ҳавола (ссылка)лар асосий матн ичида [1] кўринишда бўлиши лозим (намунага қаранг). Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, рус ва инглиз. 2. Анжуманда иштирок этиш учун муаллифлик бадали ундирилмайди. 3. Ҳар бир талабадан якка муаллифликдаги фақат битта тезис қабул қилинади (Талабанинг илмий рахбари тўғрисидаги маълумот тезис сўнгида, фойдаланилган адабиётлардан олдин келтирилади. https://andmiedu.uz/ https://andmiedu.uz/ https://www.facebook.com/Andmbi Н А М У Н А ТЕЗИСНИНГ НОМИ Муаллифнинг фамилия, исми, шарифи, ОТМ номи, факултети, ўқув йўналиши ва босқичи. Асосий матн [1]. Илмий рахбар:ХХХ Адабиётлар 1. Муаллиф. Манба номи. Нашр қилинган жойи, нашр қилинган йили. Анжуман қатнашчисининг талабномаси (заявка)нинг намунаси: 1. Фамилия, исм, шарифи (тўлиқ)__________________________________________ 2. Илмий даражаси ва унвони ______________________________________ 3. Иш жойи, лавозими_____________________________________________ 4. Конференция йўналиши (секция) рақами____________________________ 5. Тезиснинг номи_______________________________________________ 6. Телефон _______________________________________________________ 7. Е-m ail_______________________________________________________ Манзил: Андижон шаҳри, Бобур шох кўчаси, 56 уй. Анжуман ўтказиш учун масъуллар: Асосий координатор: “Иқтидорли талабалар илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими” Факультетлар бўйича масъуллар: “Автомобилсозлик” факультети-Омаджон Алиев +998944100250 “Электротехника” факультети - Абдурашид Юсупов +998905250987 “Машинасозлик технологияси” факультети - Орифжон Худойбердиев +998903877867 “Иқтисодиёт” факультети - Акбаржон Баймирзаев +998979996161 “Интелектуал бошқаруви ва компьютер тизимлари” факультети - Махмуджон Бегижонов +998979992331 “Транспорт логистика” факультети - Акмалжон Рахимов +998905733293 Телефон рақами: 998(74)-223-47-18 https :// and mi edu.u z/ https://www.facebook.com/Andmbi Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling