Андижон вилояти Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан вилоятда ёқилғи қуйиш шохобчаларида аи-80 маркали бензинга
Download 24.5 Kb.
|
1 2
Андижон вилояти Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан вилоятда ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензинга нархлар қўлланилиши ҳамда суюлтирилган газ ва кўмирни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш ҳолатлари юзасидан ўтказилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ. Ҳудудий бошқарма томонидан вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган АЁҚШларда АИ-80 маркали бензин маҳсулотини асоссиз оширилишини олдини олиш мақсадида жойига чиққан ҳолда АЁҚШ раҳбарлари билан шахсан учрашган ҳолда тушунтириш ишларини олиб борилди ҳамда кунлик мониторинг ишлари ташкил этилди. Шунингдек, вилоят бўйича жами 148 та АЁҚШлар фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг барчасига нархларни асоссиз оширишмаслик юзасидан ҳудудий бошқарманинг 2022 йил 7-декабрдаги 3649/01-04-сонли ва 2022-йил 16-декабрдаги 3726/02-04-сонли огоҳлантириш хатлари берилган. Шу билан бирга, вилоят ИЖҚК департаменти, “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят бўлими, Давлат солиқ инспекцияси ҳамда худудий бошқарма ҳодимлари худуддаги ҳар бир АЁҚШларга бириктирилиб, биржа савдоларида бензин маҳсулоти сотиб олган АЁҚШлар бўйича нефтбазалардан кунлик бензин маҳсулотини олган АЁҚШларда АИ-80 маркали бензинни сотилиши ва маҳсулот қолдиқлари юзасидан кунлик мониторинг кузатувлари олиб борилиши йўлга қўйилган. Хозирги кунда биржа савдоларидан сотиб олган АЁҚШлар томонидан 1 литр АИ-80 маркали бензинни 5700 сўмдан 6200 сўмгача чакана савдо орқали сотилиши назоратга олинди. Шу билан бирга, вилоят ИЖҚК департаменти, “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят бўлими ҳамда Давлат солиқ инспекцияси ҳодимлари билан ҳамкорликда АЁҚШлардаги автомобил бензинининг мавжуд захираларини хатловдан ўтказиш ҳамда мавжуд ортиқча хажмларни савдога чиқариш юзасидан 14 та АЁҚШда АИ-80 маркали бензинни бошқа қиммат нархларда сотиладиган маркали бензин маҳсулоти нархида сотилиши бўйича шубҳа остига олиниб, лабораториядан ўтказилганда 6 та АЁҚШ (“DIBO 2” МЧЖ, “OMAD PLUS” МЧЖ, “PREMIUM-NEFT-OIL” МЧЖ, “AVTOSERVIS OIL MARKET” МЧЖ, “GAZ STANDART METAN LUX” МЧЖ ва “XON PETROL NSS” МЧЖга қарашли АЁҚШлар)да маҳсулот маркалари ўзгартирилмаган ҳолатда сотилаётганлиги аниқланиб, қонунбузилиш ҳолати аниқланмади. Қолган 8 та ҳолатда (“RAVON OIL TEX SERVIS” МЧЖ, “BUYUK QO`RG`ON” МЧЖ, “VODIY TRANS OIL” МЧЖ, “SARBON PETROL” МЧЖ, “TOSHXON XOJI” МЧЖ, “TAHOE 111” МЧЖ, “MAX GAZ OIL” МЧЖ, “ABU TUR COLLECTION” МЧЖга қарашли АЁҚШларда) шубҳа остига олинган бензин маҳсулотини маркаларини аниқлаш юзасидан лабораторияга тақдим этилган. Лобаратория томонидан тақдим қилинган хулосага кўра, “RAVON OIL TEX SERVIS” МЧЖ, “BUYUK QO`RG`ON” МЧЖ, “VODIY TRANS OIL” МЧЖларга тегишли бўлган АЁҚШларда АИ-92 маркали бензин давлат стандарти талабларига мос келмаганлиги аниқланган. Яхозирда ушбу хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларига нисбатан вилоят ИЖҚК департаменти томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, Вилоят ҳокимлиги томонидан Ҳудудий бошқарма бошчилигида ва вилоят Давлат Солиқ бошқармаси, Узнефтинспекция вилоят бўлими масъул ходимлари иштирокида Download 24.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling