Қандли диабет


Download 91.66 Kb.
bet2/3
Sana19.06.2023
Hajmi91.66 Kb.
#1619745
1   2   3
Bog'liq
Қандли диабет

ҚАНДСИЗ ДИАБЕТ
ҚАНДСИЗ ДИАБЕТ — нейроэндокрин касаллик; асосан, гипоталамус ва гипофиз функциясининг бузилишидан келиб чиқади. Касаллик 17-асрда аниқланган, аммо, қандли диабетдан фарқлай олмаганликлари сабабли, унга алоҳида дард сифатида қарашмаган. Қандсиз диабет биринчи бўлиб инглиз олими Томас Уиллис томонидан аниқланди (1674 йил). У Қ. д. га чалинган беморлар сийдигини текшириб, қандли диабетдан фарқли равишда уларнинг сийдиги таркибида қанд моддасини топмаган ва бу касалликни қандсиз диабет деб атаган. Касаллик, асосан, ёш эркак ва аёлларда, қисман болаларда ҳам кузатилади. Қандсиз диабетга хос аломатлар тўсатдан бошланади, бемор кўп сияди (полиурия), жуда чанқайди ва кўп суюклик ичади (полидипсия), оғзи қурийди. Касалликнинг бу белгилари тез орада зўраяди, бемор безовталанади, асабийлашади. Дард авжига чиққан даврда 1 кунда ажраладиган сийдик миқцори ниҳоятда ошиб кетиши мумкин. Болаларда бу касаллик кечаси сийиб қўйиш (энурез) билан бошланади. Тез орада бемор анча озади, организмида минераллар алмашинуви бузилиши натижасида териси қуруқшаб қолади, сочлари синувчан, тезтез тўкиладиган, тирноқлари мўрт ва уваланадиган бўлиб қолади. Кўп миқдорда сув ичиш овқат ҳазм қилиш тизимига нохуш таъсир кўрсатади. Меъданинг ҳазм ферментлари ишлаб чиқариш фаолияти издан чиқиб, сурункали гастрит, ўт пуфаги секретор фаолияти бузилиши, ингичка ва йўғон ичаклар ҳаракатининг издан чиқиши, шиллиқ қаватларга путур етиши, доимий қабзият ва бошқалар келиб чиқади. Ҳаддан зиёд кўп сув ичиш меъда’ деворининг чўзилиб, ҳажми катталашишига ва меъданинг пастга тушишига олиб келади, бу меъда атрофидаги аъзолар фаолиятига ҳам таъсир қилади. Аёлларда ҳайз кўришнинг бузилишига, эркакларда жинсий майлнинг сусайишига, болаларда эса ўсиш ва ривожланишдан орқада қолиш, жинсий ва жисмоний ривожланишнинг кечикиши каби ҳолатларга олиб келади. Касаллик узоқ давом этади, кўпинча унинг ривожланиши бош мия жароҳати ва ундаги жарроҳлик амалиётларидан сўнг, бактериал менингит, вирусли энцефалит, захм, бош мия ўсмалари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Касалликка беморнинг шикоятлари, сийдик таҳлили, неврологик, офтальмологик, рентгенологик ва гипофизнинг компьютер ва магнитрезонансли томография натижаларига асосланган ҳолда диагноз қўйилади. Одцини олиш учун касалликнинг биринчи белгилари бошланиши билан эндокринологга мурожаат этиш ва унинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш лозим. Касаллик ўз вақтида даволанса, бемор бутунлай согайиб кетиши мумкин.
Қандсиз диабет қандай касаллик ва унинг қандли диабетдан фарқи нимада?
Инсоннинг умри қисқаришига сабаб бўладиган касалликлардан бири қандли диабет ҳақида кўпчилик яхши билади, аммо соғлиқ учун ундан кам бўлмаган хавфли қандсиз диабет ҳақида ҳамма ҳам маълумотга эга эмас.

Download 91.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling