Гемоглобин молекуласи
Табиий йўл билан ҳар куни:
Ўт-сафро билан – 0.4 мг;
Ахлат билан – 0.4 мг;
Меъда-ичак эпителийси билан – 0.2-0.3 мг;
Сийдик йўллари эпителийси билан – 0.1 мг;
Соч, тирноқ, тер билан – 0.15-0.3 мг;
Аёлларда ҳайз кўриш – кунига ўртача 0.7-0.8 мг
Жами 1-1.2(ҳайз кўрувчи аёлларда 2)мг темир йўқолади.
Касалликка мойил гуруҳлар:
Этиология
Алиментар – нўтритив (кундалик истеъмол қилинадиган овқат таркибидаги темир моддасининг камлиги);
Темирнинг яхши сўрилмаслиги (меъда-ичакнинг ўткир ва сурункали касалликлари, пострезексион, агастрал);
Организмда темирнинг кўп сарфланиши (болалар ва ўсмирларда, ҳомиладор ва эмизувчи аёлларда);
Қон йўқотиш ҳисобига (аёлларда ҳайз, ҳазм тизимидан қон кетувчи касалликлар, микрогематурия);
Темирнинг нотўғри тақсимланиши (сурункали инфексион-яллиғланиш касалликлари, ўсма касалликлари);
Гипо- ёки атрансферринемия;
Доимий (темир препарати истеъмол қилмайдиган) донорларда.
ТТК клиникасида 3 давр фарқланади:
Прелатент босқич: темир заҳираси (гемосидерин)нинг камайиши, ичакда темир реабсорбсияси ортиши, клиник белгилар йўқ.
Латент (яширин) босқич: сидеропеник ҳолат – қон зардобидаги темир, трансферрин, ферритин камайиши. Клиник белгилар йўқ.
Манифест(ТТК) босқич: барча клиник ва лаборатор белгилар яққол намоён бўлади.
ТТК даражалари
1. энгил даражада: гемоглобин 90 г/л гача.
2. Ўрта даражада: гемоглобин миқдори 60 г/л гача.
3. Оғир даражадаги ТТК: гемоглобин 60 г/л дан кам.
Do'stlaringiz bilan baham: |