Англияда уйғониш даври адабиёти


Download 67.5 Kb.
bet3/3
Sana18.06.2023
Hajmi67.5 Kb.
#1555699
TuriУтопия
1   2   3
Bog'liq
Англияда уйгониш даври адабиёти

Вильям Шекспир
(1564-1616)

Улуғ шоир ва драматургнинг таржимаи ҳолига доир маълумотлар жуда кам сақланган. Унинг ҳаёти ва адабий фаолиятига оид материаллар замондошларининг берган баҳолари ҳамда хотиралари асосида йиғилган ва тўлдирилган.


Вильям Шекспир 1564 йилнинг 23 апрелида Марказий Англиянинг Стрэтфорд шаҳарчасида туғилади. У оиладаги 8 фарзанднинг учинчиси эди. Отаси Жон Шекспир чарм қўлқоп
тайёрловчи ҳунарманд бўлиб, савдо билан хам шуғулланади, катта обрў орттириб шаҳар кенгашига сайланади ва шаҳар бошлиғи вазифасида ишлайди.
Стрэтфорд Эвон дарёси соҳилида жойлашган бўлиб, Бирмингамдан Оксфорд ва Лондонга борувчилар бу шаҳарчага тушиб ўтар эдилар. Шу туфайли бу осойишта шаҳар ҳар хил кишилар –мартабали саёҳатчилар, савдогар ва ҳунармандлар, камбағал студентлар билан доим тўла эди.
Стрэтфордга актёрлар труппаси ҳам келиб, турли томошалар кўрсатиб турар эди, бу вокеа шаҳар маданий ҳаётига маълум даражада таъсир этади. Шекспирнинг театрга қизиқиши ҳам шу ерда уйғонади.
Вильям дастлаб маҳаллий «Грамматика мактаби»да ўқийди. У ерда, асосан, латин тили ўргатилиб, схоластик логика ва риторикадан қисқача тушунча бериларди. Вильям айниқса Рим шоири Овидий асарларини қизиқиб мутолаа қилади, лекин кўп ўқий олмайди. Отасининг иши муваффақиятсизликка учраб, камбағаллашиб қолгач, ҳали 16 ёшга тўлмаган Вильям ўқишни ташлаб, ишга киради. 18 ёшида у Анна Хэтуэй деган фермер қизига уйланиб, Сузанна исмли киз, Юфед ва Гамлет исмли ўғиллар кўради.
Стрэтфорд Шекспирнинг катта талаб ва эҳтиёжларини қондира олмасди. У 1587 йилда Лондонга боради ва театрга хизматга киради. Аввал суфлёр ёрдамчиси, сўнгра актёр, кейинроқ режиссёр, ҳатто театрни бошқаришда директор билан ҳамкорлик қилгани ҳам маълум.
Шекспир театрдаги фаолияти давомида дастлаб бошқа авторларнинг пьесаларини қайта ишлаб, уларни янги мазмун билан бойитади («Адашишлар комедияси», «Қийиқ қизнинг қуюлиши», «Ҳар нарсанинг меъёри бор»). Шу билан бирга унинг ўзи ҳам қалам тебрата бошлайди ва тез вақт ичида у драматург сифатида ном чиқаради.
Актёрлар орасидан чиқиб катта обрў орттира бошлаган бу янги драматургни айрим ёзувчилар кўролмайдилар. Масалан, Шекспирнинг замондоши драматург Роберт Грин уни паст табақалардан чиқиб, бизнинг патларимизга ўралиб олган «қарға», ўзининг «саҳнани бирдан-бир ларзага келтирувчиман», деб тасаввур қиладиган “уста-билармон” киши деб қилади. Шекспирнинг драматургия соҳасидаги ижоди кўп қиррали ва таъсирчан эди. Шу сабабли унинг ҳасадгўйлари кўп бўлиши табиий эди.
Шекспир 90- йилларнинг бошида театр шинивандалари бўлмиш ёш аристократлар тўгараги ва граф Саутгемптон билан яқинлашади ва «санъат ҳомийси» ёш графга ўзининг икки поэмаси - «Венера ва Адонис» ҳамда «Лукреция» ни бағишлайди.
Шекспир 1599 йилда бошқа кўп театрдошлари билан бирга янги очилган «Глобус» театирига ишга ўтади ва у ерда пайчи бўлиб хизматр қилади. Бу даврда «Глобус» театирига Жемс Бербеж, Вильям Кемп каби талантли актёрлар йиғилган бўлиб, театрнинг обрўи баланд эди. Бу эса театрнинг иқтисодий жиҳатдан ўзини ўнглаб олишига имкон берди. Натижада Шекспирнинг моддий аҳволи ҳам яхшиланди. Шекспир ижодининг энг гуллаган даври шу театрда ишлаган йилларига тўғри келади.
Улуғ драматург 1612 йилда Лондондан йз туғилган шаҳри Стрэтфордга кўчиб кетади ва бундан сўнг бутунлай ижод билан шуғулланмайди.
Яков I ҳукмронлиги даврида феодал реакциясининг кучайиб, театрларнинг мутлақ сарой таъсирига тушиб қолиши, аристократик руҳдаги драматургия устунлик қилиб, реалистик – халқчи репертуарларининг сиқиб чиқарилишини Шекспернинг ёзмай қўйишига сабаб бўлган, деб тушуниш тўла асослидир.




Download 67.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling