Англияда уйғониш даври адабиёти


Download 67.5 Kb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi67.5 Kb.
#1555699
TuriУтопия
1   2   3
Bog'liq
Англияда уйгониш даври адабиёти

Томас Мор. «Утопия»
Томас Мор (1478-1535) Лондонда судья оиласида туғилди. Қобилиятли ёш Мор Оксфорд университетига кириб ўқийди. Латин ва грек тилларини қизиқиб ўрганади. Ўқишни битиргач, адабий иш билан шуғулланади. Парламентга сайланган Мор қирол Генрих VII га сармоя билан ёрдам бермасликни талаб қилиб чиқади. Шундан сўнг у қиролнинг таьқибига учраб, анча вақт қочиб юради. Оксфорд гуманистларига яқин турган Морнинг янгича дунёқарашлари шу вақтларда шакллана бошлайди: латин тилида эпиграммалар, сатиралар ёзади. Генрих VII вафот этиб, тахтга Генриx VIII чиққач, Мор яна билимли киши эканини сезиб, уни 1514 йилда саройга жалб қилади. Ниҳоят 1529 йилда Мор лордканцлер қилиб тайинлади.
Мор соф кўнгилли, камтар, халққа яқин арбоб сифатида шуҳрат қозонади. Шунинг учун хам у Генрихнинг черковни юқоридан туриб реформа қилиш, уни Римдан ажратиш ҳақидаги фикрлари билан келиша олмайди. Бу нарса Генрих истибдодига қарши Морнинг ўзига хос норозилиги эди.Мор 1532 йилда вазифасидан истеьфо беради. Бироқ бундан сунг ҳам қирол уни тинч қўймайди. Икки йил ўтгандан кейин ундан Генрих ўзининг реформасини маьқуллаб қасамёд этишини талаб қилади. Бироқ Мор бундай талабни рад этади. Мутлақ ҳокимнинг чегараланмаган ўзбошимчаликларига Қарши чиққан ва ўз қарашларидан қайтмаган бу улуғ гуманист давлатга хиёнат қилишда айбланиб, 1535 йилда ўлдирилади.
Морнинг гуманистик қарашлари унинг «Утопия» (1516) романида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Роман асар автори билан денгизчи Рафаил Гитлодей ўртасидаги суҳбат шаклида ёзилган. Китобнинг биринчи қисмида Англиядаги мавжуд ижтимоий тартиблар, иккинчи кисмида эса «Утопия» оролидаги идеал ижтимоий тузум кўрсатилади. Воқеа кўп ерларни кўрган денгизчи-сайёх Рафаил Гитлодей тилидан баён этилади. У Англиядаги қаттиқ қонунлар натижасида азоб чеқаётган халқ еридан ажралиб гадойлар сонини кўпайтираётган деҳқонлар ҳақида сўзлайди, қишлоққа кириб бораётган капитал ва даҳшатли эксплуатацияни, текинхўрлик билан ҳаёт кечираётган ҳукмрон табақаларининг кирдикорларини очиб ташлайди. «Қўйларингиз... шундай хўра ва асов бўлиб қолдиларки, ҳатто одамларни ҳам ямлаб қўймокдалар, дала, уй ва шаҳарларни ҳам вайрон ва яксон этмоқдалар», деган авторнинг образли сўзлари ҳақиқат эканлигини таъкидлаб ўтган эди.
Ёзувчи чидаб бўлмас даражадаги бундай ярамас ҳолларнинг сабаби хусусий мулкчиликдир, деб кўрсатади. Ақча ҳукмронлик қилган жойда осойишталик ва адолат қарор топиши мумкин эмас, дейди у. Мор Европадаги мавжуд ижтимоий тузумни қоралаб, «Утопия» деган намунали ижтимоий тузумни унга қарши қўяди. Утопияда хусусий мулкчилик йўқ, барча бойлик халқникидир. Ҳамма тенг ҳуқуқли бўлиб, давлат демократик сайловлар асосида бошқарилади. Ишлаб чиқариш оилавий ҳунармандчилик негизида ташкил этилди. Шаҳарлардаги қишлоққа, қишлоқдагилар эса шаҳарга бориб, навбатлашиб эркин меҳнат қилганлар. Пул муомаласи йўқ, одамлар эҳтиёжларига яраша таъминланганлар. Шу билан бир қаторда, «Утопия» давлатида эскилик қолдиқлари, масалан, диний расм-русмлар ва қулчиликка хос урф-одатлар ҳам сақланганки, бу ёзувчининг ижтимоий қарашларидаги қарама-қаршиликнинг ифодасидир. Бироқ у ердаги қуллар ижтимоий тартибни бузган кишилар бўлиб, энг оғир ишларни бажарганлар. Бу чора бузилганларни тузатишга қаратилган бир тадбир эди. Утопияга кўчиб келишни истаган хорижийлар ҳам қуллар ҳисобланади, лекин улар Европадаги эркин гражданларга нисбатан яхшироқ яшайдилар, деб ҳикоя қилинади.
Томас Мор фантастик романи «Утопия» да Европадаги мавжуд тартибларга қарши халқ оммасининг норозиликларини ифодалаб, келажакда барча тенг яшайдиган ижтимоий тузумни тасаввур этиб, зулмни тугатиш ҳақида чуқур ва дадил фикрлар баён қилиши билан ўзидан кейинги Уйғониш даври маърифатчилик адабиётига, шунингдек, социал утопияга асос солди.



Download 67.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling