Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023
Download 66.63 Kb.
|
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.
Илмий тадқиқот усуллари
Маълумки, илмий тадқиқот иши кишининг ижодий фаолияти жараёнидан иборат. Шу сабабли ҳам мазкур жараён алгоритмик (маълум кетма-кетликда) тарзда бажарилади ва унга режа ёки лойиҳа тузилади, акс ҳолда кутилган натижага эришишга бўлган ҳаракат самарасиз ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларни бартараф қилишда тадқиқот мавзусини тўғри танлаш ва муаммонинг аниқ қўйилиши муҳим роль ўйнайди. Булар тадқиқот усулларини танлашга мустаҳкам асос бўлади. Шу сабабли ҳам тадқиқотчи билишнинг энг умумий усуллари билан таниш бўлиши керак ва бу тадқиқотчига қаратилаётган тадқиқот манбаини (ҳодиса, жараён ёки предмет) ўрганишга ёрдам беради ҳамда шунинг билан бирга тадқиқот манбаини ўраб турган муҳит (дунё) билан алоқадорлик қонуниятларини ҳам ўрганишга имкон яратади. Демак, бу орқали тадқиқотчи борлиқни ўрганишнинг умумий тамойиллари, қонунлари ва қоидалари билан танишган бўлади. Маълумки, ҳар қайси фан ёки таълим фақат ўзигагина таъллуқли бўлган тадқиқот усулларидан фойдаланади ва улар ҳам ўзига хос кенг қамровлиликка (универсалликка) эга бўлади. Бу борада аник (конкрет) илмий усулларнинг баъзи бирлари турли фанларда қўлланилиши мумкин. Масалан, математик услуллардан педагогик, ижтимоий, техник, технологик ва шу каби тадкикотларни олиб боришда кенг фойдаланилади. Қуйида биз купроқ ишлатиладиган тадқиқот усуллари ҳақида қискача тўхталамиз. Таҳлил- манбани, муаммони, натижани илмий ўрганиш услуби. Бунда тадқиқот объекта фикран ёки эҳтимолий равишда таркибий кисмларга ажратилади ёки объектга мое белгилар ва кўрсаткичлар ҳамда уларнинг алоқадорлиги ўрганилади. Кўрсаткичлар (омиллар) орасидаги боғланишларни ўрганишдан мақсад тадқиқот объектини ифодаловчи кўрсаткичлар сонини камайтириш ва уларни асосий ва иккинчи даражали кўрсаткичларга бўлиш масаласи бўйича ҳам ўрганилади. Синтез - объектни (объектларни) бир бутун ҳолда қараб, уни (уларни) акс эттурувчи кўрсаткичларни (параметрларни, омилларни) ўзаро алоқадорлик ҳолатдаги тадқиқот усули. Одатда, синтез усули таҳлил усулидан кейин, яъни объектни кўрсаткичлар иерархияли таҳлилидан кейин, уларни ўзаро алоқадорлик даражаларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Индукция - хусусий тасдиқлардан умумий тасдикларга ўтиш ҳақидаги тадқиқот усулидир. Демак, илмий тадқиқот иши давомида хусусий фикрлар, йўриқномалар, кўрсатмалар асосида тадқиқотнинг маълум боскичида ёки охирида умумий кўринишдаги хулосани ҳосил қилади ва у қонуният, қонун, қоида, назария кўринишида ифодаланиши мумкин. Индукция тадқиқот усули табиий ва амалий фанларда кенг тарқалган усул. Дедукция - умумий тасдиқлардан хусусий тасдиқларга ўтиш усули. Илмий тадқиқот ишида дедукция тадқиқот усули кўпинча аник фанларда ишлатилади. Математика фанларида индукция ва дедукция усулларидан кўпроқ фойдаланилади ва улар ҳам таҳлил ва синтезга ўхшаб бир-бирини тўлдиради ва текширади. Улардаги жараён кечиши ўзаро тескари ҳолатда бўлади. Ҳаттоки математик индукция методи алоҳида тадқиқот усули сифатида амалиётда кенг кўлланилади. Download 66.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling