Angren Universiteti
“O’zbek tili” fanidan
MUSTAQIL ISH
Guruh: I-102
Bajardi: Abdullayev O.
Qabul qildi: _________________
Angren 2023
Илмий тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар билан танишиш, маълумотлар тўплаш
Режа:
1. Илмий тадқиқот муаммосининг қўйилиши
2. Илмий тадқиқот ишларини олиб боришнинг алгоритмик босқичлари
3. Илмий тадқиқот турлари ва усуллари
4. Илмий тадқиқот ишларини режалаштириш
5. Илмий тадқиқот ишига тегишли маълумотларни ўрганиш ва ишчи фаразини асослаш
Илмий тадқиқот муаммосининг қўйилиши
Таянч иборалар ва атамалар: муаммо, муаммони излаш хусусий муаммоларни кўйиш, режалаштирилган тадқиқот, номаълумларни чеклаш, вариант, илм-фан, мавзунинг долзарблиги, илмий, илмий-методологик, технологик, техникавий, илмий ходимлар, мутахассислар.
Муаммо - илмий тадқиқот ишидаги ечими талаб килинадиган назарий ва амалий масала бўлиб, у мавзунинг долзарблиги асосланиши ассосида шакллантирилади, яъни илмий, илмий-услубий, илмий-методологик жиқатдан тадқиқ этиладиган масаладан иборат бўлади.
Муаммо илмий тадқиқот ишида шундай жараёнки, у мавзу долзарблиги ва ишчи гипотеза асосида ифодаланади ва то охирги ечимга етиб бормагунча у ҳақда тўлиқ билимга эга бўла олмаймиз, аммо шуни биламизки, у илм-фан ривожи ва жамият талаби билан пайдо бўлади. Демак, у сабабсиз пайдо бўлмайди, улар доимо мавжуд илмий салоҳият ва илмий ишланмалар асосида пайдо бўлади ҳамда улар мунтазам равишда такомиллашиб, ривожланиб боради.
Илмий тадқиқот иши давомида муаммони тўғри қўйиш ва унга мое тадқиқот мақсадини аниқлаш муҳим босқич ҳисобланади. Муаммо қўйилишида мавжуд билимлар асосида мақсадга эриша олмаслик ҳақидаги билимга эга бўлиб, унга илгариги билимлар асосида тубдан янгича ёндашувни қила олишлик, яъни янги қонуниятни очиш имкони билан боғлиқ ишчи фаразни тўғри ифодалай олиш муҳим аҳамият касб этади. Одатда, бу янги билим амалда жамиятга зарур эканлиги фараз қилинади.
Муаммо қўйилишида қуйидаги босқичларга эътибор бериш лозим;
муаммони излаш;
хусусий муаммоларни кўйиш (муаммо ечимига эришиш учун мақсадлар кетма-кетлигини ифодалаш);
муаммони ечиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |