Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023


Download 66.63 Kb.
bet6/17
Sana28.06.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1657343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.

Еттинчи босқичнинг вазифаси эса манба бўйича олиб бориладиган илмий изланишларга тегишли маълумотлар орқали маълумотлар омборини ташкил этишдан иборатдир. Бунда ахборотлар ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини яратишда маълумотлар асосий пойдевор вазифасини бажаради. Демак, бу борада маълумотлар омборининг аҳамияти буюк бўлиши шубҳасиздир.
Ахборотлашган жамиятда умумий белгиланишдаги маълумотлар омбори ғоят муҳим роль ўйнайди. Маълумотлар омбори ҳам ноёб, тор ихтисослаштирилган дастурлар каби муассасавий карамликда бўлади. Умумий белгиланишдаги маълумотлар ва билимлар омборлари иерархик тамойил бўйича курилади.
Маълумотлар омборини йўналишлар бўйича шакллантирилганда қаралаётган соҳа иерархияси ҳисобга олинади ёки бир бутун бошли тизим каралаётганда кием тизимлардан тортиб, тизим элементигача бўлган иерархия бўйича жараён давом этади.
Умуман олганда юкорида қискача баён қилинган маълумотлар, маълумотлар омбори ва ахборотлар ҳақидаги фикрларимиз, уларнинг шаклланиш жараёни, яъни ахборотларнинг пайдо бўлишини куйидагича ифодалаш имконини берди. Демак, биз ахборотлашган жамиятга ўтишдаги белгилар базасидан (ҳарфлар, сўзлар, тиниш ва математик белгилар, китоблар, рўзномалар, ойномалар, патентлар, турли тажриба намуналари ва ҳ.к) ахборотлар ҳосил бўлишигача бўлган босқични кўриб ўтдик.
Юкоридаги боскичлар асосида иш олиб бориш тадкиқот ишларини бажаришни бошқаришнинг ахборотли таъминотини ишлаб чиқишни тақозо этади. Бу эса тадкиқот режасини амалга оширишда бошқариш алгоритмини ишлаб чиқишга имкон яратади ва у тадқиқот шпини олиб боришдаги ишлатиладиган ахборотлар банкига асосланади. Бундай ахборотлар банкини ва улар асосидаги бошқарув алгоритмини яратиш саккизинчи босқичнинг вазифаси бўлиб, бу орқали тадқиқот режасини ишлаб чиқишга эришилади.
Демак, инсониятнинг ахборот ишлаб чиқиши бўйича имконият-ларини кучайтирувчи замонавий технологиялар, ахборотлашган жамиятнинг интеллектуал салоҳияти сифатини ҳам белгилар экан ва бу жараёнлар ахборотлаштириш саноатини мунтазам ривожлантиришнинг илмий-техник асоси ҳамдир.
Ахборот технологиялари жараёнларни бошқаришдаги асосий манба бўлиб ҳисобланади. Улар кириш (бошланғич) маълумотларни ва бошқа мавжуд маълумотларни тизим (қисм тизимларга ва керак пайтда айрим тизим элементларигача) ларга ажратиш ва кайта ишлаш ҳамда керакли мақсадлар бўйича қайта ишланган маълумотларни узатиш алгоритм-ларини ўз ичига олади. Бу технологиядан жараёнларни бошқарув фаолиятида фойдаланилади. Шунинг учун ҳам ахборот технология ларидан оқилона (рационал) фойдаланиш илмий ходимлар фаолияти самарадорлигини оширади.
Ахборот технологиялари асосида фаолият кўрсатиш қуйидаги вазифаларни ҳал қилишнинг оптимал йўлини таъминлаб беради:
- манба ва унда кечаётган жараён тўғрисидаги маълумотларни кайта ишлаш;

  • жараёнлар кечиши ҳақидаги даврий маълумотларни мунтазам равишда олиб туриш ва улар асосида оралиқ назоратлар олиб бориш;

  • ихтиёрий жорий сўровларга ўша пайтнинг ўзида жавоб олиш, расмийлаштириш ва бошкаришга керакли тузатишлар кирита олиш.

Демак, бугунги кун ахборотлаштирилган жамият сари дадил қадам кўйиб борилиши билан ўзига хос характерлидир. Бу борада ахборотлар, ахборот технологияларининг роли беқиёсдир.
Тўккизинчи босқичнинг вазифаси тадкиқот йўналиши, муаммонинг қўйилиши, тадқиқот манбаи, мақсади, вазифалари ва тадқикотнинг методологик асослари ҳамда илмий фаразини эътиборга олиб илмий-назарий асосларини яратишдан иборатдир. Бунда мазкур йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Мақкамаси қарорлари, мутасадди вазирликлар буйруқлари ва мазкур йўналиш бўйича турли меъёрий ҳужжатлардаги талабларга риоя қилишга тўғри келади. Бугунги таълим тизими, унинг мақсади ва вазифалари республикамиз тараққиётига хизмат қилувчи таълим-тарбия олдига қўйилган муаммо ечимига мое келиши керак. Жаҳон миқёсида хукум сураёттан фан-техника тараққиёти, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш ва унинг келажагини белгилаб боришдаги кишилар интеллектуал салоҳияти ҳақидаги ахборот ниҳоятда муҳимлигини кўрсатмокда.
Жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига мое бўлган келажак авлодни тарбиялаш ҳам бу борадаги муҳим муаммолардан иборат бўлиб, уларнинг ечимини топиш эса XXI асринтеллектуал асрининг фаол иштирокчисини тарбиялаш каби истиқболли натижаларини қўлга киритишни тақозо этади.
Ўз навбатида таълим жараёни ниҳоятда мураккаб манба бўлганлиги сабабли уни бошқариш етарли даражадаги ижодкорликни талаб этади. Бугунги кунда таълим методлари, усуллари ва технологиялари замон билан ҳамнафас бўлиб кенгайиб бормокда. Бир вактнинг ўзида таълим-тарбия жараёнининг турли жабҳаларини қамраб олувчи комплекс билимга эга бўлиш ҳар қандай халқ таълими тизими ходимининг ҳам қобилияти етарли бўлавермайди. Бундай ҳолларда, албатта, таълим-тарбия ҳақидаги маълумотлар, маълумотлар омбори, ахборотлар, ахборотлар банки, ахборотлаштириш технологиялари ҳақидаги билимлар банки катта имкониятларни қўлга киритишга шароит яратиб беради.
Келажакда нафақат билимлар банки, балки таълим тизимимиз эгаллаши керак бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳам жаҳон таълими талабларига жавоб берадиган бўлиши лозим.
Халқ таълими тизими олдига қўйилаётган қатор вазифалар бугунги кунда давлат сиёсатига айланади. Шу сабабли ҳам самарали таълим технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётда жорий этиш бугунги кундаги илмий-тадқиқот ишларимиз диққат марказида бўлмоғи лозим.
Тадқиқот илмий-назарий асосларида бой миллий маънавий меро-симизга, умуминсоний қадриятлардан самарали фойдаланиш педагогик илмий тадқиқот ишларининг ҳаётийлигини таъминлашнинг асосий манбаларидан биридир. Айниқса, касбий фаолиятни такомиллаштириш борасидаги, баркамол авлод тарбиясидаги илмий ишларда муқаддас китобларимиз (Авесто, Қуръони Карим, Ҳадиси Шаъриф ва ҳ.к), комусий ва ҳадисчи олимларимиз таълимотларидан, шоиру ёзувчи-ларимиз ижодларидан, тарихчи олимларимизнинг буюк асарларидан Ватан қаҳрамонларимиз (Спитамен, Муқанна, Широқ, Тўмарис, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Темур Малик, Мадали Эшон, Номоз Примкулов ва ҳ.к.) жасоратларидан, давлат тузилиши назарияси ва амалиёти (Амир Темур, Мирзо Бобур ва бошқалар) ҳакидаги таълимотлари ҳақидаги бой манбалардан мақсадга мувофиқ фойдаланилса муаммонинг илмий-назарий асосларининг тарихий илдизларидан ҳам хабардорлиги таъминланади.
Муаммо илмий-назарий асосларини тайёрлашда қаралаётган мавзу бўйича жаҳонда кандай ишлар мавжудлигини билиш ва уларни таҳлил килиб фойдали хулосаларни чикариш ҳам муҳим роль ўйнайди. Улардаги ишланмалар қай даражада амалиётда ўз ўрнини топганлигини баҳолаш ҳам тадқиқотчидан катта интеллектуал салоҳиятни талаб этади. Мазкур масаланинг тўғри ҳал бўлиши тадқикотчининг шуғулланаётган мавзуси бўйича назарий асосни тўғри ифодалаш имконини яратади. Бу кайд этилган таҳлиллардан тўғри хулоса чиқариш билан тадқиқот фаразини ифодалаб олинади ва натижада мавзу бўйича тадкикот методологиясини яратишга киришилади. Бунда, албатта назарий асослар таълим-тарбия жараёнидаги бирор йўналишни такомиллаштиришга ёки ривожлантиришга хизмат килмоғи лозим, акс ҳолда ўтказилаётган тадқиқотнинг назарий асослари ҳаётий эмаслиги келиб чиқади, яъни ишлаб чиқилган методологиядан педагогик самарадорликка эришиб бўлмайди ва демакки бу тадқиқотни инновацион технология деб бўлмайди.
Ўнинчи босқич вазифаси илмий-назарий асосларнинг амалий аҳамиятини қай даражадалигини баҳолашдан иборатдир. Бунда илмий-назарий асосларни эътиборга олиб таълим технологияларини яратишда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

  • режалаштирилган таълим технологиясига ижтимоий-педагогик асослар нималардан иборат эканлигини аникдаш;

  • таълим технологиясининг жараён сифатида босқичма-босқич амалга ошириладиган иерархик кетма-кетлиги мавжудми, уларнинг функционал тузилмаси нималардан иборатлигини белгилаш;

- бу технология бугунги кун талаби ва жаҳон таълими талабларига мое келишлигини ўрганиб чиқиш;
- агар қаралаётган таълим технологияси яхлит тизим сифатида қаралса, унинг тузилмасини ташкилий-функционал кием тизимлар (элементлар) бўйича ифодалаш мумкинлигини ўрганиш;
- таълим технологиясининг мақсадини ўрганилаётган ўкув предметининг (муайян тарбия жараёнининг) мақсадлари билан мое келтириш.
Таълим технологияси, аник бир ўкув предметини ўқитишнинг илмий асосланган конун-қоида, метод ва усулларидан иборат бўлиб, у таълимда кўзланган мақсадга эришиш БОСҚИЧларини ўзида акс эттирган ва таълим жараёнини максадга мувофиқ бошкаришга эришиш имконини берувчи жараёндир.
Мазкур босқичда ишлаб чикилган илмий-назарий асосни ва тадкикот максадини эътиборга олиб ўқитиш технологияси танланди ва амалиётга тадбиқ этиш технологиясини яратишга киришилди ва шу йўсинда таълим жараёни бошқарилди. Агар режалаштирилган мақсад билан олинган натижа бир-бирига мое тушеа, режалаштирилган педагогик тадкикот жараёни охирига етган ҳисобланади.
Бу кўринишдаги тадқиқотларнинг кейинги қисми тугалланган педагогик тадқиқот натижаларига асосланиб мавжуд таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга ёки ривожлантиришга, услубий тавсиялар тизимини яратишга киришилади.

Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling