Angren Universiteti “O’zbek tili” fanidan mustaqil ish guruh: i-102 Bajardi: Abdullayev O. Qabul qildi: Angren 2023


Download 66.63 Kb.
bet7/17
Sana28.06.2023
Hajmi66.63 Kb.
#1657343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Abdullayev O. O\'zbek tili referat.

Ўн биринчи босқичда тадкикотчининг илмий фикрлаши катта роль ўйнайди. Фикрлашни ижтимоий-тарихий ривожланиш маҳсули сифатида яъни инсон фаолиятининг махсус шакли тариқасида қараш мумкин.
Фикрлаш - бу таҳлил ва синтез қилиш, таққослаш, абстракциялаш, умумлаштириш ва хулоса қилиш сингари ҳаёлий ҳаракатлар (операциялар) асосида амалга ошириладиган жараён.
Хулоса қилиш - бу ниманидир тасдиклаш, инкор этиш ва ҳукм чикариш орқали амалга оширилади.
Педагогик тадқиқотларни олиб боришда, айниқса, педагогик самаралар берадиган илмий-услубий ишланмалар яратишда назарий хулоса ва умумлаштиришларга таянадиган ҳам назарий, ҳам амалий фикрлаш тадқиқотчида ривожланган бўлиши керак. Бу борада тадқиқотчи илмий фикрлаш учун куйидагиларга эътибор бериш лозим:
-тадқиқот мақсадини аниқ ифодалай билиш керак;

  • илгари бажарилган назарий ёки тажрибавий (экспериментал) тадқиқотларга таянадиган фарқни ишлаб чиққан бўлиши зарур;

  • тадқиқот методологиясини шакллантирган бўлиши лозим;

  • тадқиқот босқичларини аниқлаб чиқа олиш қобилиятига эга бўлиши керак;




  • ишлаб чиқилган услубият ва режага мое кўшимча хусусий тадкиқотлар ҳам ўтказа олиш кўникмасига эга бўлиш зарур;

  • олинган натижаларни илмий-услубий жиҳатдан таҳлил қила олиши керак;

  • хулосаларни ифодалашнинг тавсифли эканлигини ёдда тутиш даркор.

Педагогик тадқиқот йўналиши бўйича фан тарихидаги далиллар мисолида илмий изланишнинг мантиқий кетма-кетлиги ҳақида илмий фикрлар тадқикотчида шаклланган бўлади. Айниқса, бунда олимлар-нинг у ёки бу назарий ёки экспериментал кашфиётларга қандай эришилганликлари таҳлили ҳақидаги маълумотлар муҳим роль ўйнайди. Қандай усуллар олимларни тадқиқотлар билан шуғулланишга ундаганлигини, нима сабабдан фан ривожланиши босқичида ушбу муаммо ҳал этилганлигини, бу тадқиқот техника ва иқтисодиётнинг ривожланиши билан қандай боғланганлигини очиб бериши муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ўз навбатида тадкиқотчида диалектик фикрлаш усулини шакллантиришда зарур омил бўлиб ҳисобланади. Буларни эътиборга олиб педагогик тадқиқотлар олиб боришда муайян йўналиш бўйича билимлар тизимини ишлаб чиқиш керакки, буларни бажариш давомида тадкикотчи дедукция усулидан фойдаланиб, илмий-услубий ишланмалар ҳақида хулосалар чиқара олишга эришсинлар.
Ўн иккинчи боскичнинг вазифаси тажриба-синов ишларини ташкиллаштириш ва уюштириш ҳамда улар натижаларини тадқикот максади нуқтаи назаридан таҳлил қилишдан иборат.
Маълумки, ҳар бир тадкикотчи олдида инсоният яратган жами бойликларни ўрганиш, ўзлаштириш ва ривожлантириш вазифаси туради. Инсон камолоти ва жамият ривожини шусиз тасаввур қилиб бўлмайди. Мазкур вазифани амалга ошириш учун таълим тизимини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш, ёш авлодни илм-фан асослари билан чукур куроллантириш лозим. Зеро, илм олиш ва уни такомиллаштириш йўлидаги изланиш ҳамда заҳматлар инсоннинг эътиқоди ва дунёкарашини шакллантириб, уни маънавий-ахлоқий камолот сари етаклайди. Бу борада олиб борилаётган педагогик тадкикотлар ва уларнинг амалий аҳамиятини роли бекиёсдир.
Шу ўринда бизни ташвишга солаётган бир муаммо бор, аксарият ўкитувчилар ўз фаолиятида дарснинг маълум бир қисмида дидактик ўйин ташкил қилиш, саҳна кўринишини тайёрлаш ёки конференция дарсларини ташкил қилиш ва шу кабилар орқади дарсда янги педагогик технологиялар ЯПТни кўлладим, деб даъво қиладилар. Ваҳоланки, ЯПТ бу ўқитувчининг ҳозирги замон фан-техника тараққиёти ютукларидан олий даражада фойдаланиб, ёшларнинг ўрганиш жараёнини фаол иштирокчиси ҳамда ушбу жараённинг бажарувчисига айлантиришдир. Шунинг учун ҳам Президентимиз И.А.Каримов ёшларнинг мустакил фикрлаш, ижодий тафаккур малакаларига эга бўлишлари истиқболимизни таъминлашда ҳал қилувчи омиллардан бири эканлигини кайта-қайта таъкидлаб келдилар. Бу муаммо педагогик тадкикотлар ичида энг долзарб ҳамда ўз ечимини кутиб турган масалалардан ҳисобланади.
Шу сабабли ҳам педагогик тадқиқотларнинг илмий-назарий асослари билан, уларнинг амалий аҳамияти ҳам эътиборга олинади. Амалий аҳамиятини илмий асосланганлигини баҳолашда бу борадаги илмий-назарий ишланмалар нечоглик амалиётга фойдаси тегишли-лигини тажриба-синов ишлари (ТСИ)да аниқланилади. Одатда, ТСИ уч боскичда иборат бўлади. Бунда, аввало, тадқиқот вазифаларини эътиборга олган ҳолда ТСИ предмета белгилаб олинади.

Download 66.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling