Aniq va tabiy fanlar kafedrasi amaliy sport turlari


II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради


Download 5.98 Mb.
bet12/39
Sana18.09.2023
Hajmi5.98 Mb.
#1680869
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39
Bog'liq
Voleybol Majmua 2023- yil

II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
I-модул. Баскетбол
1-мавзу. Баскетбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш тарихи
Баскетбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш босқичлари, дастлабки мусобақаларни ўтказилиши ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. Халқаро баскетбол иттифоқи ФИБА ни тузилиши ва ташкил топиши тўғрисида назарий маълумотлар бериш. Баскетбол ўйини бўйича биринчи Жаҳон ва Европа чемпионатини ўтказилиши ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. Баскетбол ўйинининг Олимпиада ўйинлари (еркаклар ва аёллар) дастурига киритилиши ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
Ўзбекистонда баскетболни ривожланиши. Мустақилликдан сўнг Ўзбекистон баскетболининг жаҳон ареналарида тутган ўрни ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
2-мавзу. Баскетбол ўйин қоидалари
Баскетбол ўйин қоидалари, баскетбол майдони ва жиҳозларини ўлчамлари ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
3-мавзу. Баскетбол ўйин техникасининг таснифи
Баскетбол ўйин техникаси таснифи ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. Баскетбол ўйин техникасини бўлиниши; ҳаракатланиш техникаси ва тўпни бошқаришнинг техник усуллари ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
4-мавзу. Баскетбол ўйин тактикасининг таснифи
Баскетбол ўйин тактикаси ҳақида тушунча ҳужум ва ҳимоя тактикалари ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. Баскетбол ўйинида жамоа бўлиб, гуруҳли ва якка ҳолда ҳужум ва ҳимоя қилиш тактикалари ҳақида маълумот бериш, ўйин комбинатсиялари, тўпсиз ва тўп билан ҳаракатланаётган рақибга қарши ҳужум қилиш усуллари ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.
II-модул. Гандбол
5-мавзу. Гандбол ўйинининг келиб чиқиши ва ривожланиш тарихи
Гандбол ўйинини келиб чиқиши ва ривожланиши ҳақида назарий маълумотлар бериш, гандбол ўйини бўйича дастлабки ўйинлар, учрашувларни ўтказилганлиги ҳақида назарий маълумотлар бериш. Гандбол ўйинининг Европа давлатларига тарқалиши, Олимпиада ўйинлари дастурига киритилиши ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. ИГФ ни ташкил топиши, тузилиши ва фаолияти, унинг таркибидаги ҳар бир қитъадаги гандбол федератсияларининг ташкил топиши, фаолияти ва улар раҳбарлигида гандбол бўйича мусобақаларнинг ўтказилиши ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш. Гандбол ўйини бўйича дастлабки Жаҳон, Европа чемпионатини ўтказилиши ҳақида назарий маълумотлар бериш, олимпиада ўйинлари ҳақида маълумот бериш.
Ўзбекистонда гандбол ўйинининг ривожланиши. Мустақилликдан сўнг Ўзбекистон гандбол ўйинининг жаҳон ареналарида тутган ўрни ҳақида назарий маълумотларга эга қилиш.

Download 5.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling