Аннотацияси
Конда ишлаб чиқаришнинг умумий таснифи
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
quduqlarni chuqurlik nasoslari y
4. Конда ишлаб чиқаришнинг умумий таснифи
Қуруқ кони нефтгаз кони ҳисобланади, яъни газ қалпоғи мавжуд. Кон 1986 йилдан бери ишлатиляпти, бунда кудуклар фаввора усули билан ҳам ва ШЧНК (штангали чукурлик насос қурилмаси) воситаси билан ҳам ишлатилган. Ҳозирги вақтда Қуруқ кони ишлатиш даврининг учинчи босқичига кирган, бу маҳсулот қазиб чиқариш суръатининг камайиши ва сувланганликни ошиши билан тавсифланади. Қазиб чиқариш суръатини сақлаш учун, Қуруқ кони келгусида ишлатишда газлифт усулидан 38 фойдаланиб суюқлик олишни жадаллаштириш қарори қабул қилинган. Кондаги нефт қудуқларни газлифт усули билан ишлатишга ўтказиш қуйидаги вазиятлар билан аниқланади. - нефт қудуқларини газлифтли ишлатишда, ишлатиш қувурлари бирикмаси диаметрлари ихтиёрий бўлганда ҳам амалда кўп ҳажмда суюқлик олиш ва юқори сувланган қудуқлардан жадал суръатда суюклик олиш имконини беради. Бу усулда қудуқнинг ишлатишга, қудуқ танаси (стволи) кесмаси ва қудуқ маҳсулотининг юқори босимлилиги ва ҳарорати, шунингдек маҳсулотда механик аралашмаларнинг бўлиши (қум) кам таъсир кўрсатади. Газлифт, ўзининг ихчамлиги, жиҳозланишининг нисбатан соддалиги ва ишга тушириш муддатининг қисқалиги, қудуқларни ишлатиш режимини маҳсулдорлиги бўйича меъёрлаштиришнинг соддалиги, замонавий ускуналар қўлланилганда тамирлаш даври оралиғида ишлатишнинг кўплиги ва газлифт қудуқларни тамирлаш ва хизмат кўрсатишнинг соддалиги каби хусусиятларга эга. - Қуруқ ва Ғ.Қуруқ кони нефт қудуқларини ишлатишда газлифт усулини қўллаш юқори самара берди. Қуруқ ва Г.Қуруқ конини газлифтли ишлатиш системаси қуйидаги технологик система ва ускуналардан ташкил топган. - газлифт қудуқлари. - газлифт гази сарфини ва босимини меъёрлаштириш ва назорат қилиш асбоблари. Қуруқ конидаги НЙП ларда бирламчи тайёрланадиган нефт, таркибида йўлдош ва газлифт гази, газлифт системаси гази ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ёнғин, портлашга хавфли. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling