Аннотацияси


-боб. Кўкдумалоқ кони геологияси ва ишлаш таҳлили - «2013-2015» йил ноябр- апрел ойида.  2-боб


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/31
Sana19.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1611972
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
quduqlarni chuqurlik nasoslari y

1-боб. Кўкдумалоқ кони геологияси ва ишлаш таҳлили - «2013-2015» йил ноябр-
апрел ойида. 
2-боб. Қудуқларини чуқурлик насослари ёрдамида ишлатиш ва иш 
кўрсатгичларига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш - «2015» йил май-апрел ойида. 
3-боб. Насосларнинг иш кўрсатгичларига таъсир этувчи омилларни бартараф 
этишда қўлланиладиган усулларни такомиллаштириш - «2014-2015» йил ноябр-апрел 
ойида. 
Диссертация «НваГКИТваУФ» кафедрасида 2015йил «25» майда ўтган 
дастлабки ҳимоясида илмий раҳбар томонидан берилган топшириқлар: 
__________________________________________________________________ 
Топшириқлар қабул қилинди: 
______________________________ 
(талабанинг имзоси, сана)



АННОТАЦИЯСИ
Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги пайтда нефть конларидан нефт 
хом-ашёсини қазиб олишда қўлланилаётган чуқурлик насослари (ЧН) 
нинг ишлаш самарадорлиги уни ташкил этувчи элементларнинг узоқ 
муддат давомида ишончли ишлаши, олинадиган нефть миқдорини ўз 
вақтида қазиб олиш хусусияти, хом-ашё таркибидаги турли механик 
қўшимчалар ва смола парафинларнинг бўлиши ва шу кабилар билан 
белгиланади. Шунинг учун ЧН ларнинг иш қобилиятини узоқ муддат 
таъминлаган ҳолда қудуқлардан нефть қазиб олиш самарадорлигини 
ошириш ҳозирги куннинг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. 
Ишнинг мақсади ва вазифалари. Чуқурлик насослари ёрдамида 
нефть қазиб олишда кон қудуқларида сувланганлик даражасининг ошиши, 
нефть хом-ашёси таркибида тажавузкор муҳитларнинг бўлиши ва металл 
сирти билан адгезион мустаҳкам қатламлар ҳосил қиладиган оғир 
углеводородлар миқдорининг кўпайиши натижаларида муҳит билан ўзаро 
таъсирда ишлайдиган технологик жиҳозлар иш қобилиятига таъсир 
этувчи омилларни ўрганиш, хом ашё нефтининг таркибидаги қаттиқ 
заррачалар миқдорини камайтириш ва насос элементларининг 
мустаҳкамлигини ошириш, нефтнинг таркибидаги оғир углеводородларни 
ҳароратга боғлиқ ҳолда ўтириб қолиши, қудуқнинг тубида эркин газларни 
ажралиб чиқиши насосларнинг ишлатиш режимларига таъсир этувчи 
салбий омилларни бартараф этиш усулларни такомиллаштириш ишнинг 
асосий мақсади ҳисобланади. 
Нефт қудуқлари хом-ашёси таркибий қисмлари ўзгаришига боғлиқ 
равишда ЧНларнинг иш қобилиятига таъсир этувчи омиллар ва уни 
бартарафлаш усулларини тадқиқ қилиш орқали қудуқлардан нефт олиш 
миқдорини ошириш ишнинг асосий вазифаси қилиб қўйилди. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling