5.4.O‘quv fanining mazmuni:
Тўпламлар назарияси элементлари
Тўплам тушунчаси. Тўплам устида бажариладиган амаллар ва уларнинг ҳоссалари. Тўпламлар булеани. Универсал тўплам тушунчаси. Тўлдирувчи тўплам. Де Морган қонунлари. Акслантиришлар ва уларнинг турлари: инектив, сюректив ва биектив акслантиришлар. Акслантиришлар кўпайтмаси унинг ассосиативлиги. Тескариланувчи акслантиришлар. Тўпламларнинг Декарт кўпайтмаси. Бинар ва унар муносабатлар. Бинар муносабат турлари: тартиб муносабат, чизиқли тартиб муносабат ва эквивалентлик муносабатлари. Тўпламларни бўлаклаш. Тўпламларни бўлаклаш ва эквивалентлик муносабатлари орасидаги боғланиш. Фактор тўплам. Алгебраик амаллар. Унар, бинар ва тернар амаллар. Бинар амалларнинг айрим хоссалари. Алгебраик системалар ҳақида бошланғич тушунчалар. Алгебраик системалар учун гомоморфизм ва изоморфизм тушунчалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |