Анорганик ёки минерал боғловчи моддалар кукунсимон бўлиб, майда ва йирик тўлдиргичлар билан бирга сувда қорилганда суюқ ёки пластик қоришма ҳосил қилади ва аст -секин қотиши натижасида суний тошга айланади


Хом ашё материалларининг хусусиятлари


Download 227.26 Kb.
bet4/8
Sana27.06.2023
Hajmi227.26 Kb.
#1656718
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
БОҒЛОВЧИ Курс лойиҳаси намунас1

1.2 Хом ашё материалларининг хусусиятлари

Таркибида икки молекула суви бўлган кальций сульфатли чўкинди тоғ-жинси гипсни (CаSО4∙2Н2О), сувсиз гипс деб аталувчи ангидрид тошни (CаSО4) ва айрим саноат чиқиндиларини пишириб гипсли боғловчилар олинади. Стандартда кўрсатилишича, биринчи нав гипс ишлаб чиқариш учун таркибида CаSО4∙2Н2О нинг миқдори 90%, иккинчи нав учун эса 65% дан кам бўлмаган табиий гипс-тош керак.


Табиий гипс-тош оқ рангли, қаттиқлиги 2 (Моос шкаласи бўйича) зичлиги 2200….2400 кг/м3 бўлган жинсдир. Гипсли жинслар одатда маълум миқдорда гил, қум, оҳактош, битумсимон моддалар ва бошқалардан ташкил топган.
Гипс тошининг кимёвий таркиби 1-жадвалда кўрсатилган.
1-жадвал
Когон кони табиий гипс тошининг кимёвий таркиби



Моддалар миқдори, %

CaO

SO4

SiO2

Al2O3

Fe2O3

MgО

H2O хим. боғланган

CaSO4·2H2O

30.84-32.69

38-44.79

0.84-5.78

0.21-1.48

0.16-0.45

0.47-2.39

17.7-19.8

82-96

ГОСТ 4013-82 бўйича гипс боғловчилар ишлаб чиқариш учун 1 - синф хом ашёси таркибида CaSO4·2H2O миқдори камида 95%, 2-синф хом ашёсида камида 90%, 3-ва 4-синфларда эса 80 - 70% дан кам бўлмаслиги керак.
Гипс тоши жинслари таркибида 10% гача аралашмалар мавжуд. Ушбу коннинг гипс тоши таркибидаги CaSO4·2H2O миқдорига кўра биринчи синфга киради.
Таркибидаги аралашмаларни тури ва миқдорига қараб гипс тошининг ўртача зичлиги 2,2-2,4 г/см3 га тенг. Гипс чақақ тошининг уйма зичлиги 1200-1400 кг / м3, намлиги 3-5% оралиқда ўзгарувчан. Гипс тошининг намлиги турли партияларида ўзгариб туради ва унинг физик хусусиятларига, нисбий намлигига, йил фаслига ва сақлаш шароитларига боғлиқ



Download 227.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling