Антенналар ва рэ” фанидан оралиқ назорат саволлари


Download 1.7 Mb.
bet6/9
Sana19.12.2022
Hajmi1.7 Mb.
#1032557
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
А ва РЭ фанидан ОН javoblari (3)

Ионосфера деб, ташқи нурланиш таъсирида алоҳида “+” ва “-” электр зарядларига эга бўлган муҳитга айтилади.
Ионосферада радиотўлқинларнинг тарқалишига кичик масса ва инерцияга эга бўлган эркин электронлар кўпроқ таъсир кўрсатади. Ионосфера плазмасининг асосий параметрлари қуйидагилар: электронлар концентрацияси (зичлиги) Ne (1/м3) ва оғир заррачалардан (мусбат ионлар, нейтрал молекулалар ва атомлардан) иборат электронларнинг самарали ўзаро тўқнашиш частоталари γсам (1/s).
Ҳар бир ионосфера қатлами ўзининг критик частотасига эга.
Критик частота деб, радиотўлқиннинг ионосфера қатламига вертикал тушиши натижасида ундан қайтиши мумкин бўлган энг максимал частотасига айтилади.
Агар радиотўлқин частотаси λикр бўлса, тўлқин бу қатламда ўтиб кетади.



  1. Қисқа тўлқинларнинг тарқалиш хусусиятлари.

Қисқа тўлқинларни тарқалишининг асосий механизми. Қисқа
тўлқинлар диапазонига (декаметрли тўлқинлар) тўлқин узунлиги 10 м дан 100 м гача бўлган радио тўлқинлар киради. Ер тўлқини сифатида
тарқаладиган қисқароқ бўлган тўлқинлардан фарқли равишда, декаметрли тўлқинлар асосан ионосферадан аксланиш йўли билан тарқалади. Қисқа тўлқинлар диапазонида ер тўлқинининг таъсир қилиш радиуси солиштирилса унча катта бўлмайди ва одатдаги қувватли узатгичларда қўлланилганда тарқалиш радиуси бир неча ўн километрдан ошмайди. Бу Ерни ярим ўтказгичли сиртидаги йўқотишлар ва Ер бўйлаб дифракция жараёнидаги катта йўқотишлар билан боғлиқ.


  1. МҚЧ, ОИЧ, МКЧ деб қандай частотага айтилади?

Максимал қўлланилувчи частота деб (МҚЧ), радиотўлқиннинг ионосфера қатламига оғиб тушиши натижасида ундан қайтиши мумкин бўлган энг максимал частотасига айтилади.
ƒмқч> ƒкр
ƒмқч= ƒкр·sec φ0 – Секанс қонуни
Бир ойни 90% вақт мобайнида аксланиш шарти бўйича алоқани таъминлайдиган частотани оптимал ишчи частота (ОИЧ) дейилади ва тўлқин жадвали тузилаётганда ишчи частота диапазонини юқори чегараси ҳисобланади.



  1. Ултрақисқа тўлқинларнинг тарқалиш хусусиятлари.

Тўлқин узунлиги 10 метрдан кичик бўлган радиотўлқинлар УҚТ деб аталади. УҚТ жуда катта частота диапазонини қамраб олади. Шу сабабли унинг ёрдамида жуда катта оқимдаги ахборотларни узатиш имконияти мавжуд.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling