Антенналар ва рэ


Космик мобиль апоқа линияларининг хусусиятлари


Download 0.59 Mb.
bet9/20
Sana10.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1187316
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20
Bog'liq
A va T tarqalish Javoblar

29. Космик мобиль апоқа линияларининг хусусиятлари
Aloqa liniyasi odatda elektr axborot signallari uzatiladigan jismoniy vositadan, ma'lumotlarni uzatish uskunasidan va oraliq uskunadan iborat. Liniya atamasining sinonimi kanal atamasi hisoblanadi KОСМИК АЛОҚА — Ер сунъий йўлдошлари (ЕСЙ) орқали ердаги пунктлар орасида ёки космик аппаратлар (КА) орасидаги алоқа. Ердаги пункт билан космосдаги инсон ўртасида алоқа биринчи марта 1961 й. да Ю. А. Гагариннкят «Восток» космик кемасида парвоз килганда ўрнатилди. Космосда, асосан, радиоалоқа, баъзан, оптик алоқа қўлланилади. Космик алоқа тизимида кўпроқ радиоалоқадан, Ердаги пунктлар орасида алоқа боғлаш учун эллиптик ва доиравий стационар орбиталар бўйича ҳаракатланувчи ЕСЙ дан фойдаланилади. КА лари орасида Космик алоқа биринчи марта 1962 й. да «Восток-3» ва «Восток-4» кемалари орасида амалга оширилган. Ердаги пунктлар орасида Космик алоқа ўрнатиш учун кучли антенналар, радиошовқин даражаси жуда кичик бўлган қабул қилувчи асбоблар, қидирилаётган сигнални ажратиб оладиган махсус аппа-ратлардан фойдаланилади. КА нинг борт аппаратуралари жуда пухта, енгил ва ихчам бўлиши керак. Космик алоқа каналлари учун уларнинг вазифаси ва йўналишларига кўра турлича частота диа-пазонидан фойдаланилади. Частоталарни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби радиоалоқа регламенти билан белгиланади. Космик алоқа тизимларининг Ердаги алоқа тизимларидан асосий фарқи КА вазиятининг узлуксиз ўзгариб туриши, билиш зарурлиги, қабул қилинаётган сигналлар частотасининг тез-тез ўзгариб туриши, КА бортидаги радиоузаткичлар қувватининг чекланганлиги, масофанинг узоқлиги ва б. дан иборат.
Космик линияларни ишлаш шароитида тарқалиш жараёнини ўрганишда ҳисобга олиш керак бўлган бир қатор хусусиятоарга эга
δтр бурчагида катта бўлмаса ҳам ва ∆ ≥ 5° ли траектория учун 10΄ дан катта бўлмаган қиймат билан баҳоланади, космик линияларда у ердаги қабул қилиш антеннанинг диаграммаси кенглигига яқин бўлиши мумкин. Шунинг учун ерлашган синиш коэффициентини қийматини ўзгариш жараёнида рефракция жараёнини ўзгаришида қабул қилгич киришидаги сигнал сатҳини тебраниши кузатилиши мумкин. Бундай ходисалар билан курашиш чоралари Ер станциясини жойлашиш ҳудудидаги ўлчашлар асосида ҳисобланган антенналарни йўналишларига жорий тузатишларни киритиш хизмат қилади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling