30. Антенна деб қандай қурилмага айтилади? У қандай параметрларга эга?
Антенна деб, радиотўлқинларни нурлатиш ѐки қабул қилиш учун
мўлжалланланган қурилмага айтилади. Антенналар қайтарувчанлик
хусусиятига эга бўлиб, ҳам қабул қилувчи, ҳам узатувчи сифатида ишлаши мумкин. Улар бажарадиган вазифасига кўра қабул қилувчи, узатувчи, қабул қилиб-узатувчи турларга бўлинади.
Антеннанинг йўналганлик хусусиятларини тавсифловчи параметрлар.
Антеннанинг фойдали иш коэффициенти -нурлатувчи (PΣ)
қувватнинг антеннага узатилувчи (PO) қувватга бўлган нисбатига тенг, яъни
ɳ =PΣ/PO (1.1)
Йўналтирилган таъсир коэффициенти - нурлатувчи антеннанинг
берилган йўналишда ҳосил қилинган майдон кучланганлиги квадратининг барча йўналишлардаги майдон кучланганликларининг ўртача қиймати квадратининг нисбатига тенг, яъни
D = Е2 (ζ1,φ1) / Е2ўрт. (1.2)
Антеннанинг кучайтириш коэффициенти - нурлатувчи антеннанинг
берилган йўналишда ҳосил қилинган электр майдон кучланганлиги
квадрантасини умуман йўналтирилмаган нурлатгич ҳосил қилган майдон
кучланганлиги квадрантасининг нисбатига тенг, яъни:
G= Е2A / Е2H,
бунда, ЕА = Е(ζ1,φ1) – берилган антеннанинг берилган йўналишда ҳосил
қилган майдон кучланганлиги;
Антеннанинг электр хусусиятларини тавсифловчи параметрлар.
Антеннанинг кириш қаршилиги деб, манба нуқтасидаги кучланишнинг манба нуқтасидаги токка бўлган нисбатига айтилади. Умумий ҳолда бу қаршилик комплекс катталик ҳисобланади ва антеннанинг нисбий узунлиги l / λ га боғлиқ.
Z кир =U0/I0 = Rкир+ jXкир,
Нолинчи нурлатишдаги ЙД кенглиги деб, майдон кучланганлиги 0 гача тушган ораликдаги бурчак 20 айтилади.
Ярим қувват бўйича ЙД кенглиги деб, қувват зичлиги 2марта камайган оралиқ 20.5 айтилади..
Do'stlaringiz bilan baham: |