Антенналар ва рэ


Логопериодик антенна. Конструкцияси ва характеристикалари


Download 0.59 Mb.
bet13/20
Sana10.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1187316
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
A va T tarqalish Javoblar

Логопериодик антенна. Конструкцияси ва характеристикалари

Javob
Логопериодик антенналар (ЛПА) жуда кенг полосали антенналар синфига киради ва улар частота ўзгариши билан йўналганлик диаграммаси шаклини ҳам, кириш қаршилиги қийматини ҳам ўзгартирмасдан сақлайди. Антеннанинг ишлаши электродинамик ўхшашлик принципига асосланган 151 бўлиб, унга кўра антенна ўлчамлари маълум марта ўзгартирилганда ва тўлқин узунлигини ҳам шунча сон марта ўзгартирилса, антеннанинг характеристикалари ўзгармай қолади.
Антенна икки ўтказгичли линияга уланган чизиқли тебратгичлардан иборат. Қўзғатиш трубка кўринишига эга икки ўтказгичли линиялар бирининг ичида жойлаштирилган коаксиал линия орқали амалга оширилади. Коаксиал линиядан икки ўтказгичли линияга ўтишнинг бундай усули симметрикловчи элемент талаб қилмайди. Тебратгичлар узунлиги ln /ln+1 =τ, шартга мос бўлади. Бу ерда τ – n сонга боғлиқ бўлмаган структура даври (n = 1, 2, ...). Тебратгичлар охирларини бирлаштирувчи линиялар α бурчак ҳосил қилади
Ишлаш принципи бўйича бундай логапериодик антенна директорли антеннани эслатади. f0 частотада резонанс, нисбатан катта интенсивлик билан елка узунлиги λ/4 га яқин бўлган тебратгич қўзғалади, чунки бу тебратгичнинг кириш қаршилигини актив деб хисоблаш мумкин. Бошқа тебратгичлар нисбатан суст қўзғалади, чунки уларнинг кириш қаршилиги реактив ташкил этувчи ҳисобига катта бўлади. Нурланувчи майдон ҳосил қилувчи антеннанинг актив соҳаси одатда резонанс ва унга иккала томондан яқин бўлган 3 – 5 та тебратгични ўз ичига олади. Актив соҳа тебратгичлардаги токларнинг фазавий нисбатлари тебратгичларнинг узунлиги, ўзаро таъсирлашуви ва таъминот линияси ўтказгичларига галмагал улаш орқали аниқланади. Бунда нисбатан қисқа узунликдаги тебратгичлардаги ток фаза бўйича резонанс тебратгичдаги токдан орқада қолади, узунроқ тебратгичда эса олдинда бўлади. Демак, нисбатан қисқа тебратгичлар директор режимида ишлайди, узунлари эса рефлектор вазифасини ўтайди. Нурланиш йўналиши антеннанинг чўққиси томонга йўналган бўлади.
Агар генератор частотаси камайса ва τf0 га тенг бўлса, у ҳолда кейинги, яъни нисбатан узун тебратгич резонанс ҳолатига келади, демак, актив соҳа нисбатан узун тебратгичлар томон силжийди. Акс ҳолда, яъни частота ошса, бу соҳа антенна чўққиси томон силжийди. Барча fn =τ n-1 f1 частоталарда 152 антенна ўз хоссаларини сақлаб қолади, бу ерда n – тебратгич рақами; fn – nчи тебратгичнинг резонанс частотаси. Резонанс частоталар орасидаги интервалларда антенна ўз хоссасини унча сезиларли бўлмаган даражада ўзгартиради. Логорифмик масштабда резонанс частоталар lnτ га тенг интервалда такрорланади, айни шу ҳолат lnfn =(n-1)lnτ + lnf1 бу классдаги антенналар номига асос солди.
Логопериодик антенна тебратгичларидаги токларни ҳисоблашда, уларнинг нафақат эркин фазо бўйлаб, балки таъминловчи линиянинг ўтказгичлари орқали ўзаро таъсирини инобатга олиш керак бўлади.
Берилган частотада нурланишда фақат бир нечта тебратгич иштирок этганлиги учун, йўналганлик диаграммаси сезиларли даражада кенг бўлади, бунда ЙД кенглиги Е текисликда (тебратгичлар жойлашган текислик) Н текисликка нисбатан торроқ бўлади. Ўзгармас α ҳолатда τ нинг ортиши билан йўналганлик диаграммаси тораяди, чунки актив соҳага кирувчи тебратгичлар сони ортади. Ўзгармас τ ҳолатида α бурчак камайиши билан йўналганлик диаграммаси тораяди, чунки бу ҳолатда қўшни тебратгичлар орасидаги масофа ортади, яъни актив соҳа кенгаяди. Айтиб ўтилганлар фақат маълум критик қиймат τmах≈0,95 ва αmin≈10°гача ўринли.
УҚТ диапазонида логопериодик антенналар параболик ва линзали антенналарнинг кенг полосали нурлатгичлари, қабул қилувчи телевизион антенналар ва ҳ.з. лар сифатида қўлланилади. Амалиётда, нурланиш максимуми антенна сирти текислигига перпендикуляр бўлган вертикал синфаз логопериодик антенналар қўлланилади (10.12 - расм). Бундай антенналарнинг тебратгичлари икки ўтказгичли линия орқали озиқланади. Йўналганлик диаграммасини горизонтал текисликда торайтириш учун синфаз озиқланувчи икки ёки учта секциядан фойдаланиш керак бўлади. Бундай рефлекторли логопериодик антенналар уяли радиоалоқада қўлланилувчи секторли антенналарда фойдаланилади. Айрим холларда, иккита сиртга эга ва хар бирида 6 тадан тебратгичдан иборат антенна 13 дБ га тенг кучайтириш коэффициентига эга.


  1. Download 0.59 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling