Антенналар ва рэ
Штирли антенна. Конструкцияси ва характеристикалари
Download 0.59 Mb.
|
A va T tarqalish Javoblar
Штирли антенна. Конструкцияси ва характеристикалари
Javob Штирли антенналарни нисбатан катта бўлмаган кучайтиргичда, уларнинг ўлчамлари ва массаси катта булмаганлиги туфайли, харакатдаги ёки вақтинчалик базавий станцияларда қўллаш мақсадга мувофиқ. Мисол сифатида ҳаракатдаги базавий станциялар ва транкинг тармоқларининг марказий ретрансляторлари учун қабул қилиб узатувчи штирсимон антеннани келтирамиз. Бундай антеннанинг конструкцияси 13.1 - расмда кўрсатилган. У носимметрик тебратгич (штир), азимут бўйича бир хил йўналтирилган тўртта ўтказгичдан иборат посанги, посанги ўтказгичларидан бири билан мослашган шунт ва ичидан антеннани қўзғатувчи коаксиал фидер ўтган таянчдан иборат бўлади. Таянчнинг юқори нуқтасида фидернинг марказий ўтказгичи тебратгичга, унинг экрани эса таянчга уланади. Посанги ўтказгичлари электр жиҳатдан таянч билан унинг юқори нуқтасида уланади ва тебратгич учун Ер вазифасини ўтайди. Ўтказгичлардаги токлар радиал ҳолатда ҳар хил йўналишда (масалан, тебратгич томон) ва уларни горизонтал жойлашувида посанги деярли нурлатмайди, бу билан антеннанинг кириш импеданси ва яқиндаги майдонни аниқлайди. посанги ўтказгичларининг оғма ҳолатида улардан оқувчи токларнинг горизонтал ташкил этувчилари аввалгидек қарама-қарши томонга йўналган, яъни горизонтал қутбланган тўлқиннинг паразит нурланиши мавжуд эмас. Шу билан бирга токларнинг вертикал ташкил этувчилари йўналишдош бўлади, бунинг натижасида посанги вертикал қутбланган тўлқин нурлатади, бу эса, антеннанинг ЙТКини оширади Шунт ўзида посанги ўтказгичларидан бирига унча узоқ бўлмаган масофада параллел, жойлашган (тўлқин узунлигига нисбатан) ўтказгични ифодалайди Штирсимон антеннанинг диапазонлик хоссаларини кенгайтириш учун, унинг юқориги ўтказгичи тўлқин қаршилиги пасайтирилган ҳолда тайёрланади. 13.2 - расмда «ҳажмий тебратгич» кўрсатилган, унинг конструкцияси сфера ҳосил қилган ҳолдаги эгилган ўтказгичлар тизимини ифодалайди. Юқориги ва пастки қисмлардаги барча ўтказгичлар ўзаро туташтирилган ва унинг асоси билан фидернинг марказий ўтказгичига уланган. Экран қобиғи посанги ўтказгичи билан уланган. Нисбатан катта вазнга эга эканлиги мачта чўққисида ўрнатилган таянч изоляторга сезиларли кучдаги юкланишни таъминлайди (бу эса унинг бузилишига олиб келади). Бу камчилик юқори елкаси «ҳажмий тебратгич» кўринишида тайёрланган ҳалқали тебратгич схемаси асосида фидерга уланган антеннада йўқотилган (13.3 - расм). Ҳар бир ўтказгич мачта чўққиси билан уланган ва унинг ташқи юзаси билан бирга юқориги нуқтасида (кучланиш тугуни) ток тугуни жойлашадиган рамкани ҳосил қилади. Барча рамкаларнинг пастки қисми бир-бири билан уланган, мачтадан изоляцияланган ва фидернинг марказий ўтказгичига уланган. Экран қобиғи эса, мачта билан ишончли электр боғланишга эга посанги ўтказгичлари билан бириктирилган. Бундай антеннанинг конструкцияси оддий «ҳажмий тебратгич»га нисбатан юқори механик мустаҳкамликка эга. Юқориги елкани халқали тебратгич схемаси бўйича уланиши мослашув бўйича антенна диапазонлик хоссаларининг қўшимча кенгайишига олиб келади. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling