Антенналар ва рэ


МАТ панелли антенналари. Конструкцияси ва характеристикалари


Download 0.59 Mb.
bet16/20
Sana10.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1187316
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
A va T tarqalish Javoblar

МАТ панелли антенналари. Конструкцияси ва характеристикалари.

Таянчнинг кўндаланг кесими квадрат шаклда бўлганда, панелсимон антенналарни қўллаш қулай. Бундай антеннанинг асосий элементи блок (панел) ҳисобланади. 12.3.б - расмда панжарасимон конструкцияга эга апериодик рефлектор 2 устида жойлашган цилиндрсимон шаклга эга иккита бир тўлқинли тебратгичлар 1 дан иборат антенна панели кўрсатилган. Тебратгичлар қисқартирилган ва ўзаро, марказига симметрикловчи қурилма уланадиган симметрик линия орқали уланган.

12.3, в - расмда пўлат рухланган тизмалардан тайёрланган иккита ярим тўлқин узунликли тебратгичлар 1 дан иборат панел кўрсатилган. 12.3 - расм. Панелсимон антенналар (а – тўлқинли тебратгич, б – цилиндрик бир тўлқинли тебратгичли панел, в – ясси ярим тўлқинли тебратгичли панел). Wф = 150 Ом ли симметрик икки ўтказгичли линия 3 диаметри 20 - 25 mm бўлган трубалардан тайёрланади. Тебратгичлар орасидаги масофа 0,5λ га тенг қилиб олинади. Мослаштириш тебратгичлардан қисқа туташтирувчи кўприклар 5 гача бўлган масофани танлаш орқали амалга оширилади. Симметрикловчи қурилма 7 эгилган чорак тўлқин узунликли приставка 184 кўринишида тайёрланган. Панеллар бир неча қаватларда таянч чеккаларига параллел уланади, улар орасидаги масофа λ0/2 га яқин қилиб олинади. Бу ерда λ0 - ишчи частоталар диапазонининг ўртача тўлқин узунлиги. Одатда, амалиётда қўлланилувчи таянч кесими ўлчамлари ҳолатида, горизонтал текисликда йўналмаган йўналганлик диаграммасини олиш учун, тўртта нурлатгич билан чегараланади. Горизонтал текисликда доиравий йўналганлик диаграммасини ҳосил қилиш учун хар бир қаватдаги ҳамма тўрттала панелсимон тебратгичнинг барчаси синфаз таъминланиши керак. Кўп ҳолларда, юқори даражадаги мослашишни таъминлаш учун, бир қаватдаги вибраторлар жуфтлиги орасидаги фаза силжиши 900 бўлишига ҳаракат қилинади. Бу ҳолда фидер билан ажратилувчи иккита бир хил юкламани таъминлашда, уларнинг реактив каршиликлари ўзаро компенсацияси туфайли, антеннанинг мослашганлиги яхшиланади. Шу билан бир вақтда синфаз таъминланишга нисбатан йўналганлик диаграммасининг нотекислилиги ортиши юзага келади. Синфаз қўзғатилишда қўшни қаватлардаги токлар орасига фаза силжишларини киритиш орқали амалга ошириладиган қаватлар орасидаги компенсация ҳисобига яхшиланиши мумкин. Айни шу фаза силжишлари бир вақтда йўналганлик диаграммасининг вертикал текисликда керакли оғишини ҳосил қилиш учун қўлланилади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling