Антенналар ва рэ


Кўтарилган антенна деб қандай антеннага айтилади?


Download 0.59 Mb.
bet6/20
Sana10.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1187316
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
A va T tarqalish Javoblar

Кўтарилган антенна деб қандай антеннага айтилади?

Кўтарилган антенна деб, кўтарилиш баландлиги тўлқин узунлигидан бир неча маротаба катта бўлган h>>λ, ҳамда нурлатмайдиган фидер орқали озиқланадиган антеннага айтилади.

  1. Паст жойлаштирилган антенна деб қандай антеннага айтилади?

Юқоридаги шартлардан бирортаси бажарилмаса, бундай антенналар паст жойлаштирилган антенналар деб аталади.

  1. Эркин фазо ҳолати учун майдон кучлаганлигини аниқлаш тенгламаси.

Йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда қабул нуқтасида майдон кучланганлиги қуйидагига тенг:
Ет0*F

  1. Нима учун кўтарилган антенналарда майдон кучланганлигининг максимум ва минимумлари кузатилади?

Масофа r нинг ўзгариши аргументнинг косинус қийматини ўзгаришига сабаб бўлади. Косинус қиймати 1 га тенг бўлгандагина майдон максимал қийматга эга бўлади, яъни
соs [θ + 4πh1h2 / (λr) ] = 1 да , Fmax=1+R, N=1,2...

соs[θ + 4πh1h2 / (λr)] = -1 да, Fmin = 1– R,

Максимум ва минимумларни ҳисоблаш радиотрасса охиридан бошлаб олиб борилади., яъни узатувчи антеннага яқинлашганимиз сари, кузатиладиган максимумнинг тартиб рақами ортиб боради.
r ≤ масофада майдон кучланганлигининг максимум ва минимумлари кузатилади, r > бўлганда эса масофа ортиши билан майдон кучланганлигининг силлиқ сусайиши кузатилади.

  1. Ер тўлқинларининг радиотрассасининг зоналарга бўлиниши.

Ер тўлқинининг майдонини, бирламчи нурлатгич томонидан
нурлатилган майдон натижасида ерда ва хавода хосил бўлган иккиламчи майдонларнинг суперпозицияси натижаси деб ҳисоблаш мумкин. Ернинг яримўтказгич хоссаси, хаводаги тўлқиннинг ерга сингишига ва сусайишига сабаб бўлади. Ер шарининг сферик шакли тўсиқ сифатида намоён бўлади ва ер тўлқинлари горизонт чизиғи ортига ушбу тўсиқни енгиб ўтиш орқалигина тарқала олади. Тўсиқни енгиб ўтиш жараёни – дифракция деб аталади. Тўлқинлар сферик сиртда тарқалганда, ясси сиртдаги тарқалишга нисбатан кўпроқ йўқотишларга дуч келади.
Антенналарнинг ўртача бир неча ўн метргача ўрнатилиш баландликларида тўғри кўриниш масофаси 50...60 km ни ташкил қилади. Шундай қилиб, h>>λ ҳолатида, ер тўлқинида ишловчи радиолиния трассаларининг зоналарга бўлиниши қуйидагича усулда амалга оширилади:


  1. Download 0.59 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling