Антенналарнинг хоссалари ва параметрлари Антенна параметрлари
Антеннанинг фойдали иш коэффициенти
Download 392 Kb.
|
Антенна параметрлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йўналтирилган таъсир коэффициенти
- Антеннанинг кучайтириш коэффициенти
Антеннанинг фойдали иш коэффициенти -нурлатувчи (PΣ) қувватнинг антеннага узатилувчи (PO) қувватга бўлган нисбатига тенг, яъни
ɳ =PΣ/PO (1.1) Йўналтирилган таъсир коэффициенти - нурлатувчи антеннанинг берилган йўналишда ҳосил қилинган майдон кучланганлиги квадратининг барча йўналишлардаги майдон кучланганликларининг ўртача қиймати квадратининг нисбатига тенг, яъни D = Е2 (θ1,φ1) / Е2ўрт. (1.2) Антеннанинг кучайтириш коэффициенти - нурлатувчи антеннанинг берилган йўналишда ҳосил қилинган электр майдон кучланганлиги квадрантасини умуман йўналтирилмаган нурлатгич ҳосил қилган майдон кучланганлиги квадрантасининг нисбатига тенг, яъни: G= Е2A / Е2H, (1.3) бунда, ЕА = Е(θ1,φ1) – берилган антеннанинг берилган йўналишда ҳосил қилган майдон кучланганлиги; ЕН - йўналтирилмаган (изотроп) антенна ҳосил қилган майдон кучланагнлиги. Антеннанинг кучайтириш коэффициенти изотроп антеннани йўналтирилган антеннага алмаштириш учун бериладиган қувватни неча мартага камайтириш кераклигини кўрсатади. Уни ҳисоблаш ЙТК учун келтирилган ифодани фойдали иш коэффициентига кўпайтириш орқали амалга оширилади: G=Dη, (1.4) Шу тариқа йўналтирилмаган антеннани йўналтирилган антеннага алмаштириш орқали берилган қувватда қабул нуқтасидаги майдон кучланганлигини √G мартага ошириш имконини беради. Кўпчилик ҳолларда қабул нуқтасидаги майдон кучланганлигини ошириш учун йўналтирилган антенналардан фойдаланиш, йўналтирилмаган антенналардан фойдаланилганга қараганда иқтисодий жиҳатдан анча арзон. Бундан ташқари йўналтирилган антенна бошқа радиостанцияларга таъсир этувчи ҳалақитларни камайтириш имконини беради ва бошқа радио станциялардан қабул қилишда ҳалақит сатҳини камайтиради. Фидер сўзи инглизча «to feed» феълидан олинган бўлиб, таъминламоқ деган маънони билдиради. Фидер антеннани узатгич билан боғловчи қурилма бўлиб (ёки қабул қилгич билан), у нурлатмаслиги, тўлқин энергиясини минимал йўқотиши, антеннанинг қаршилигини ва узатгичнинг чиқиш қаршилиги билан мослаши (ёки қабул қилгичнинг кириш қаршилиги билан) керак. Фидер югурма тўлқин режимига яқин бўлган режимда ишлаши мақсадга мувофиқ. Фидернинг ФИК унинг чиқишига уланган юклама қуввати Р2 нинг киришдаги қувват Р1 нисбатига тенг ɳ =P2/P1. (1.5) Фидер қанча узун бўлса, унинг сўниш коэффициенти шунча катта бўлади. Бу эса ўз навбатида ФИК камайишига олиб келади. Download 392 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling