Антик давр саньати


Download 32.79 Kb.
bet5/6
Sana20.06.2023
Hajmi32.79 Kb.
#1629372
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Антик давр саньати

XVIII асрсаньати
XVIII АСРЛАРДА ЕВРОПА САНЪАТИ
Бу даврда Европа санъати авзалги анъаналар, энг аввало, Уйғониш даври анъаналари заминида камол топди.Унда xам инсон, унинг жисми, xис-туйғу, хаёл-ўйлари,орзу-истаклари ифодаси асосий мавзу бўлди. Санъаткорлар бу даврда инсон қиёфасини янада ҳаққоний кўрсатишга, унинг руҳий xолатидаги мураккабликларни ва унинг янги қирраларини ёритишга интилдилар. Инсон \аёти, унинг турмуш тарзини гўлақонпи талқин этиш шу давр асарлари учун муҳим йўналиш бўлиб қолди. Ҳаёт мураккаблиги, унинг ички зиддият ва курашлари рассом ва ҳайкалтарошлар назаридан четда қолмади. Озодлик, тенглик ғоялгри куйланди, шаклланиб келаётган буржуазиянинг кирдикорлари танқнд ости га олинди. Санъат синтези масаласи бу даврга келиб янгича талқин этила бошланди. Табиат рельефи шу даврда яратилган меъморлик мажмуаларида ҳисобга олинди. Меъморлик бинолари кўча, майдон ва табиат билан янада уйғунлашди. Сув каскадлари ва фаввораларга қизиқиш ортди. Эндиликда санъат тури ва жанрлари орасидаги нисбатлар ҳам ўзгарди. Унинг янги тур ва жанрлари юзага келди. Мавжуд анъанавий сюжетлар билан бирга, xаётий воқеаларга бағишланган асарлар ҳам кенг мқёсда бадиий ҳаётга кира бошлади. Маиший, манзара ва 'юрморт жанрлари муста қил санъат турлари га айланди. кишиннинг ички дунёсига қизиқишнинг ортиши портрет янги погонага кўтарилишига олиб келди.

Графика Ҳайкалтарошлик имкониятлари янада ортиб, у меъморлик ансамблларига кенг кўламда кириб келди, хиёбон-боғ санъатида кенг қўлланилди. Декоратив ранггасвир интерьерларнинг муҳим компоненти сифатида давр руҳини акс эттирувчи воситага айланди. Бу даврга келиб, ижодий метод, санъатнинг бадиий тили ҳам бойиди, ранг-баранглик касб этди. Яратилган композицияларнинг ҳаётий ва табиий кўринишига эришиш унинг эмоционал жиҳатини оширишда муҳим омил бўлди. Санъаткорлар ижодида ранг, нур-соя, фактура масалалари муҳим ўринни эгаллади. Албатта, бу даврда Европа мамлакатларининг иқгисодий ва маданий тараққиёти, ижтимоий кучлари бир хил даражада эмас эди. Бу даврда маданиятда қатор ғоявий-бадиий йўналишларининг


пайдо бўлиши, аввало, айни шу ҳодиса билан боғлиқдир. XVII аср "Барокко асри” деб ҳам юритилади. Бу , эса, бежиз эмас. Чунки даврнинг ғоявий-эстетик қарашлари айни шу услубда кўпроқ ўз ифодасини топди. Санъат тарихида XVII аср меъморчилигининг ўзига хос жиҳатларини таърифлаш учун қўлланилган, кейинчалик тасвирий санъатга нисбатан ҳам ишла- тилган барокко услубининг белгилари, дастлаб, Италияда пайдо бўлаган. Виньола, Палладио меъморлик асарларида, Микеланжело ҳайкалларида, Коррежо дастгоҳ ва декоратив рангтасвирларида шу тамойиллар намоён бўлган. Барокко услубига хос декоративлилик, нур-соя ўйинига эътибор бериш ва ҳис-ҳаяжонга тўла асарлар яратиш тамойиллари тезда кўпгина санъаткорларни ўзига жалб эта бошлади. Бу хусусият Ғарбий Европа мамлакатларига ёйилди ва маҳаллий санъат услуби ва анъаналари таъсирида ўзига хос миллий руҳ касб эта борди. Жумладан, Испания ва Португалияда барокко ниҳоятда ҳашамдор, жимжимадор эди. Бунинг сабаби, бу ерда маҳаллий наққошлик санъати равнақ топганлигидадир. Германияда эса барокко готика таъсирида ривожланганлиги сезилади. Фландрияда "фламанд бароккоси" шаклланган бўлса, Францияда барокко классицизм тамойиллари таъсирида намоён бўдди. Барокко Англия, Скандинавия мамлакатлари, кейинроқ эса Россияга ҳам кириб келди. Бароккога хос фазилатлар Рим меъморлигида ўзи классик кўринишига эришди. Барокко интерьерлариг ратив ранггасвир, ҳайкал ва колонналар муҳим ўрилайди. Улар хоналарга бадиий мазмун киритадк санъатда барокко кўпроқ диний мавзудаги асарларда ўзини намоён қилои. Исо ва авпиёларнинг азоб чскишлари, уларни бутга михлаш, Биби Марямнинг аза тутиши каби воқеалар барокко услубида ишланган асарлар учун асосий мавзу бўлди. Асарнинг драматик экспрессив ҳолати тасвирланувчи-ларнинг мураккаб ракурсларида, нур-соя фрама қаршилиги ва серҳаракат композицияда ифода қилинади.



Download 32.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling