Антик давр саньати


Download 32.79 Kb.
bet6/6
Sana20.06.2023
Hajmi32.79 Kb.
#1629372
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Антик давр саньати

XIX XX асрлар саньати
Маълумки ўзбек ҳалқи этногенези ва этник тарихи мураккаб тарихий жараёнлар даврида кечган бўлиб, бу мураккаб тарихий жараёнлар ўзбек халқи этник тарихига таъсир этмасдан қолмаган. Ана шундай ўзаро муносабатларда фаол қатнашган ўзбек халқи этник компонентларидан бири қанғлилар ҳисобланади. Қадимдан икки дарё оралиғи ва унга туташ ҳудудларда яшаб келган қанғлиларнинг ўзбек ҳалқи таркибига кирган кўпгина катта-кичик этник гуруҳлари сўғдий забон аҳоли билан қоришиб кетиши (ассимиляциялашуви) ёки маълум ҳудудлар доирасидаги этно-маданий жараёнларда қатнашуви табиий ҳол эди.
Биз ушбу мақола доирасида қанғлиларни узоқ тарихий давр мобайнида этнографик гуруҳ сифатида Нурота воҳаси ҳудудларида яшаб келаётганликлари ҳамда XX асрга келиб, уларни Ўзбекистон этномаданий жараёнларида фаол қатнашганлиги ҳақида фикр юритмоқчимиз. Шу ўринда қанғлиларнинг келиб чиқиши ва уларнинг ўзбек халқи этник тарихида тутган ўрни масаласи бир қанча этнологик адабиётларда ва тарихий манбаларда маълум маънода ўз аксини топганлигини ҳам қайд этиш лозим[1].
XIX аср охири ва XX аср бошларида ўзбек ҳалқи таркибида қанғлиларнинг кейинги авлодлари ҳақидаги батафсил маълумотлар ўзбек этнолог олими академик К.Ш.Шониёзовнинг шу масалага доир фундаментал асарида учрайди. Қанғлилар илк ўрта асрлар ва ундан кейин Моварауннаҳр ва Хоразмда яшаган қабиладошлари қаторида ўзбек ҳалқининг этник тарихида муҳим роль ўйнаб, уларнинг бир гуруҳи XIX аср охири ХХ аср бошларигача айрим этнографик гуруҳ сифатида яшаб келишди ва ўзларини ўзбек деб атаганлар[2]– деб ёзади муалиф. Ўзбекистон ҳудудидаги жойлашган қанғлилар XIX аср охири XX аср бошларида асосан Тошкент, Мирзачўл, Фарғона ва Зарафшон воҳаларида яшар эдилар[3].
Биз қанғлиларни Сирдарёнинг ўрта оқимлари ҳамда Қашқадарё воҳаларидан Нурота тоғ тизмаси атрофларига келиб ўтроқлашганлиги ҳақидаги маълумотларни дала этнографик тадқиқотларимиз жараёнида тўпладик. Бизнинг тадқиқот давримизда асосан XIX аср охири XX аср бошларида қанғлиларнинг катта гуруҳи Нурота воҳасининг Ғаллаорол туманидаги ва Жиззаҳ шаҳри яқинидаги 2 та қанғли қишлоқларида, Ширконли қишлоғида ҳамда Нуротага туташ Хатирчи туманида тарқалганлар[4]. Ҳозирги кунда қанғлиларнинг учинчи бир гуруҳи Ғаллаорол туманига яқин бўлган қанғли номи билан аталувчи иккита қишлоқда (ҳозир бу қишлоқлар Қанғли-1 ва Қанғли-2 деб юритилади) ҳамда Оқтоғнинг Нуротага туташ Хатирчи тумани ҳудудида ҳам қайд этилган. Ғаллаорол қанғлилари бош қабила гуруҳи сифатида Сариқ қанғлилардан бўлиб, улар мечкай тўп, эрганакли тўп, бешкал тўп, заргар тўп, йўлдошбек, давронбек, сарой куёвли, болғали уруғ шоҳобчаларини ташкил этади[5]. Биз қайд этган уруғ қабила гуруҳларининг айримларини К.Ш.Шониёзов ҳам Ўзбекистон ҳудудидаги қанғлиларнинг кичик уруғ шохобчалари таркибида келтириб ўтади[6].
Воҳанинг ўзига ҳос табиий географик хусусиятлари ҳамда иқлим шароити аҳолининг хўжалик – маданий турмуш тарзига таъсир этмасдан қолмаган. Тоғнинг ҳар икки тарафидаги бепоён даштлар ҳамда суғорма деҳқончилик воҳаларида таркиб топган ҳўжаликнинг уч типга бўлинганлигини оламиз: чорвачилик, ярим ўтроқ хўжалиги, ўтроқ деҳқончилик. Мана шундай хўжаликлар билан шуғулланиб келган қанғлилар воҳанинг бошқа этнослари ва этник гуруҳлари билан маълум ҳудуд доирасида муштарак этник алоқаларда бўлиб келган. Зеро этноснинг шаклланишидаги асосий жараёнлардан бири, унинг ички иқтисодий бирлиги хисобланади. Бир тилда сўзлашувчи ҳалқларнинг алоҳида этник уюшма бўлиб бирлашишлари учун кўп йиллар давомида бир ҳудудда яшаб, ўзаро ҳўжалик алоқада бўлишлари муҳим аломат ҳисобланади[7].
XIХ аср охири – XX аср бошларида анъанавий дашт-адир чорвачилиги қанғлилар ҳўжалигида муҳим ўрин тутсада, Қўйтош тоғларининг этакларида булоқ бўйлари ҳамда сув ҳавзаларида аҳоли кунжут, буғдой, тариқ, масҳар экканлар; узум, қовун, тарвуз, етиштирилган, сут, жун, гўшт учун қўй, туя, бия боқилган. Хўжаликнинг икки тури, воҳанинг суғорма деҳқончилиги ва дашт яйлов чорвачилиги ўзаро бир-бирини тўлдириб уйғунлашиб бориши натижада этник гуруҳлараро (туркман, юз, сарой, найман, манғит ва бошқалар ўртасида) ўзаро иқтисодий маданий алоқаларни юзага келтирган, бу воҳада ўзига хос ҳўжалик-маданий типни шаклланишига туртки бўлган. Зеро, хўжалик-маданий типлар деганда, муайян табиий-географик шароитда ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бир хил даражада бўлган ҳўжалик ва маданиятларнинг тарихан таркиб топган мажмуи тушунилади
Download 32.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling