Аҳоли турмуш даражаси статистикаси


-жадвал Аҳолининг умумий, пировард ва реал даромадалирини ҳисоблаш


Download 184.23 Kb.
bet3/9
Sana08.05.2023
Hajmi184.23 Kb.
#1446516
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
20-mavzu

132-жадвал
Аҳолининг умумий, пировард ва реал даромадалирини ҳисоблаш
тартиби (млн. сўм)



Т/р

Кўрсаткичлар

Базис давр

Жорий давр

1.

Пул даромадлари

100,0

109,0




Шу жумладан:







а) иш ҳақи

84,3

97,6

б) пенсия, стипендия, турли нафақалар

10,0

10,4

в) рента, фоиз, фойда ва дивидендлар

0,7

1,0

2.

Шахсий ёрдамчи хўжаликдан тушган даромадлар

3,8

3,5

3.

Нобозор даромадлар

8,2

9,0

4.

Аҳолининг умумий даромади (1қ+2қ+3қ)

112,0

121,5

5.

Умумий (номинал) даромаддан чегириб ташланадиган ҳар хил тўловлар - жами

14,0

14,5

Шу жумладан:







а) солиқлар ва молия тизимига тўланадиган ҳар хил зарурий тўловлар

6,0

6,3

б) маиший хизматлар учун тўловлар

8,0

8,2

6.

Реал даромад, ҳақиқий баҳоларда (4қ-5қ)

98,0

107,0

7.

Уртача баҳо индекси (1Р)

1,0



8.

Реал даромад таққослама баҳоларда (6қ:7қ)

98,0

97,4



Реал даромад индекси қўйидагича ҳисобланади:
ёки


бу ерда,
Jрд - реал даромад индекси
РД0 ва РД1 реал даромаднинг базис ва жорий даврлардаги суммаси
Jp- баҳонинг умумий индекси
Мисолимиздан:


ёки 99,2 фоиз


ёки 99,2 фоиз
Демак, реал даромад жорий даврда базис даврга нисбатан 0,8 пунктга камайган. Шу давр ичида нарх эса 10 фоизга ошган. Нарх ўзгармаган ёки пасайган шароитда пул даромади кўпайса, реал даромад ҳам кўпаяди. Агар пул
даромади ўзгармай туриб нарх ошса, реал даромад пасаяди, нарх пасайса, аксинча ортади. Пул даромади ва нархлар реал даромадга қарама-қарши йўналишда таъсир этади.
Ишлаб чиқариш харажатларини шу ишлаб чиқариш омилларига эгалик қилувчи шахс қоплайди. Шу сабабли барча даромад уларнинг қўлида мужассамлашади. Айнан шу даромадлар бирламчи даромадлар бўлиб, улар «функционал» даромадлар деб юритилади. Бу даромадларга қуйидагилар киради: бозор секторига ёлланган ишчиларнинг иш ҳақи; давлат секторидаги хизматчиларнинг даромади; йирик компаниялар ва тадбиркорлар фойдаси; кичик мулкдорлар даромади (фойда, рента, фоиз ва дивидендлар комбинацияси).
Бирламчи даромадларни аҳолининг айрим гуруҳлари миқёсида тақсимлаш «вертикал» даромад тушунчасини келтириб чиқаради. Бу даромаднинг «функционал» даромаддан туб фарқи шундаки, унинг тақсимотида бевосита давлат қатнашади. Шу сабабали тақсимот натижасида бевосита шу даромадни яратишга қатнашмаган кишилар (масалан, меҳнатга лаёқатсизлар ёки ишсизлар) ҳам даромадга эга бўладилар.
Давлат «функционал» тақсимотдан «вертикал» тақсимотга ўтишни қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширади: «трансферт тўловлар»ни, яъни кам таъминланган аҳоли гуруҳларига, ногиронларга, қариялар ва боқувдаги кишиларга ҳамда ишсизларга нафақаларни тўлаш; социал-муҳим бўлган озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархларини тартибга солиб туриш; инфляциялни инобатга олган ҳолда даромадларни ва трансферт тўловларни индексация қилиб туриш; зарурий минимал иш ҳақини кузатиб бориш; номинал иш ҳақи ўсиши билан солиқ ставкаси ҳам ошиб борувчи «прогрессив солиқ» ставкасини ўрнатиб бориш.
Тақсимлашнинг бозор усули юзага келтирган даромадлардаги тенгсизликни §арб иқтисодчилари Лоренц эгри чизиғи ва Джини коэффициенти орқали ифодалашади.

Download 184.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling