Аҳоли турмуш даражаси статистикаси
Download 184.23 Kb.
|
20-mavzu
Лоренц эгри чизиғи - бу муайян ҳодисанинг концентрацияланиш даражасини графикда ифодалаш усулидир. Бунинг учун ҳар иккала координата ўқига 0 дан 100 гача фоиз шкалалари белгиланади. Абцисса ўқига тўплам бирликлари (оила салмоғи), ордината ўқига эса ўрганилаётган белги (даромад салмоғи) жойлапггирилади. Ўрганилаётган белгининг тенг тақсимоти графикда диагонал чизиқ (яъни, «тенг тақсимот чизиғи») билан, тенгсизлик тақсимоти эса Лоренц чизиғи билан ифодаланади. Бу чизиқ диагонал чизиқцан қанчалик тафовут мавжудлигини кўрсатади.
Даромад салмоғи ва оилалар салмоғи мисолида Лоренц эгри чизиғи даромаддаги ҳисса оилалар ҳиссасига мос бўлиши ёки бўлмаслигини билдиради. Лоренц эгри чизиғини қуйидаги графикда кўриш мумкин (8-график). 8-график. Даромадларнинг нотекис тақсимланиши Амалда даромадлар фарқланганида унинг ҳаракати ОЕА тўғри диоганал чизиқи билан эмас, балки эгри ёйсимон ОСДКА нуқталари орқали ўтади ва Лоренц эгри чизиғини ҳосил қилади. Бу нуқталарда даромад ҳиссаси оилалар миқдоридаги ҳиссадан жиддий фарқланади. Бу бозор иқтисодиёти учун табиий. Агар даромадлар бир текис тақсимланганда эди, унинг ҳаракати О нуқтадан А нуқтага қадар бўлган тўғри чизиқ, биссектрисадан ўтган, оилалар сонидаги улуш билан даромаддаги улуш тенг бўлар эди, яъни 50% оила даромаднинг 50% га, 75% оила эса даромаднинг 75 фоизига эга бўлар эди. Аммо бозор иқтисодиёти буни мустасно этади, чунки у тенгсизликка асосланади. Шунингдек, у даромадларнинг ҳаммасини муайян оилалар қўлида жамланишини ҳам инкор этади. Агар бир фоиз оила даромадни 100 фоиз ўзлаштирса, мутлоқ тенгсизлик юз беради, чунки 99 фоиз оила даромадсиз қолиб очликда яшаши мумкин. Бундай ҳолнинг умуман юз бериши мумкин эмас, аммо даромадлар тенгсизлиги реал ҳодиса. «Ўзистиқболстат» ўтказадиган оралатиб текширувлар натижасида олинган маълумотларга қараганда, Ўзбекистоннинг ўзига тўқ аҳолисининг 10 фоизи билан энг кам таъминланган аҳолисининг 10 фоизи олаётган даромадлар ўртасидаги фарқ 6 мартадан ошмайди, айни бир вақтда Россияда бу кўрсаткич 16,8 марта ортиқдир. графикда штрих чизиқлари билан чизилган майдон ОАО «Джини коэффициенти»ни ифодалайди. Бу коэффициент 0 га қанчалик яқин бўлса, шунчалик жамиятда мутлоқ тенглик ҳолати бўлади. Агар бу коэффициент бирга тенг бўлса, у ҳолда қашшоқлар кўпчиликни, ўта бойлар эса озчиликни ташкил қилади. Аммо цивилизациялашган бозор иқтисодиётида мақсадга мувофиқли тақсимот бундай кескин табақаланишга йўл қўймайди. Камбағаллар сони ва салмоғи қисқариб боради, чунки ишлаб чиқариш ўсиши билан кам даромадли оила ўртача ва юқори даромадлилар қаторидан ўрин олади. Даромадларнинг тенгсизлиги, уларга таъсир этувчи қуйидаги омиллар кучининг ҳар ҳиллиги билан изоҳланади: кишилардаги турлича туғма қобилият, куч-қувват, ақл-идрок, салоҳият ва заковат. Жисмонан бақувват ва ақл заковатли инсон унумли ишлаши, аксинча, шу жиҳатлардан заиф киши кам унум бериши турган гап; кишилардаги мавжуд салоҳиятнинг ишга солишдаги имконияти. Билим олиш, касб эгаллаш, малакани ошириш имкониятлари бўлган ва иш топиладиган жойда даромад кўп бўлса, бундай шароитлар йўқ жойда даромад оз бўлади; оила таркибининг ҳар хил бўлиши. Агар оила таркибида пул топарлар кўп бўлиб, боқимандалар оз бўлса, унинг жаъми даромади кўп бўлади ва аксинча; тадбиркорлик хатари ва тадбиркорлик омади. Бозорда кутилмаганда нарх ошиб кетса, яъни тадбиркорларга омад кулиб боқса, катта даромад келади. Борди-ю нарх тасодифан пасайиб кетса, кутилган даромад ҳам олинмайди. Даромадлар тенгсизлигининг икки томони бор. Биринчиси - бозор механизмига хос тақсимот орқали қўлга теккан даромад тенгсизлиги. Бу ерда бозор тан олган иш натижасига қараб тақсимлаш мавжуд бўлиб, у қўлга теккан даромад билан ўлчанади. Download 184.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling