Аҳоли турмуш даражаси статистикаси
-жадвал Камбағалликнинг чуқурлашув ёки сайёзлашув индексини
Download 184.23 Kb.
|
20-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аҳолининг ижтимоий гуруҳлари Жаъмига нисбатан фоиз ҳисобида
133-жадвал
Камбағалликнинг чуқурлашув ёки сайёзлашув индексини ҳисоблаш тартиби
Агар, JdЎБ>JdБ>JdЎҲ>JdK>JdЎК бўлса, у ҳолда камбағаллик сайёзлашиб, халқ фаровонлигининг ошиб бораётганлигидан далолат беради. Чунки бундай тенгсизлик ўта камбағал аҳоли салмоғининг камбағаллар салмоғидан кичик, камбағаллар салмоғининг ўрта ҳоллар салмоғидан кичик, бойлар салмоғининг эса ўта бойлар салмоғидан кичик эканлигидан далолат беради. Камбағалликнинг кескинлашув жараёни қуйидаги кўрсаткичларда ўз аксини топади: Rmax=Xmax-Xmin бу ерда, Rmax – камбағаллик даражасидаги вариацион кенглик Xmax – Ўта бойларнинг ўртача даромади Xmin – Ўта камбағалларнинг ўртача даромади υ - вариация коэффициенти σ - дисперсия x - жамиятдаги ўртача даромад. Шу кўрсаткичларга асосланиб камбағалликнинг кескинлашув индекси (Jкк) қуйидагича ҳисобланади: Агар Jкк > 1 бўлса, демак ўта бойлар билан ўта камбағаллар ўртасидаги мутлақ ва нисбий (Jкк) тафовут каттариб борган бўлган бўлади ва аксинча. Жамият ҳамиша кабғалликни юмшатиш ва уни тугатиш йўлидан боради. Бозор иқтисодиётига хос умумий қоида - бу камбағаллар сони ва салмоғининг қисқариб боришга мойиллигидир, чунки ишлаб чиқариш ўсиши билан кам даромадли оила ўртача ва юқори даромадлилар қаторидан ўрин олади. Давлат сиёсати ҳам нисбий камбағалликни қисқартириш, мутлоқ камбағалликни, яъни кашшоқликни эса таг-туби билан йўқотишга қаратилган. Ишлаб чиқаришнинг социал самараси кишилар фаровонлигида, яъни турмуш даражаси ва қийматида намоён бўлади. Маълумки, турмуш даражаси кишилар эҳтиёжларининг қондирилиш меъёри билан белгиланади. Унинг муҳим жиҳати ноз-неъматлар истеъмоли ва унинг қиймати ҳисобланади. Турмуш даражаси учун истеъмол ўз-ўзидан эмас, балки эҳтиёжни қондира олиш жиҳатидан муҳим. Истъмолнинг миқдори ва таркиби оқилона бўлиб, кишиларнинг соғлом ва узоқ умр кўриш, уларнинг шахс сифатида камол топишини таъминлангандагина мақсадга мувофиқ ҳисобланади. У ёки бу товарнинг ҳаддан ташқари кўп истеъмол этилиши юқори турмуш даражасини билдирмайди, чунки бу ерда миқцордан ташқари истеъмолнинг сифати ва қиймати омили ҳам бор. Бу омил истеъмолнинг миқдори ва таркиби ўртасида маълум меъёрда нисбат бўлишини тақозо этади. Масалан, озиқ-овқат истеъмоли шундай миқдорда ва таркибда бўлиши зарурки, у киши организмини барча керакли озуқалар, хусусан, оқсил, мой ва витаминлар билан таъминланиши, инсоннинг соғлом, бақувват, тетик бўлишини, ҳаётда фаоллик кўрсатишини таъминлаши зарур. Кўп миқцордаги лекин балансланмаган озиқ-овқат истеъмоли фойда ўрнига зарар келтиради. Мутахасислар фикрига кўра, гўшт ва ундан олинган маҳсулотларнинг оптимал истеъмоли жон бошига йилига ўртача 80 кг бўлиши зурур. Бундан (1,5-2 баравар) ортиқ истеъмол қилинган гўшт ҳаддан ташқари зарарли деб ҳисобланади. Ўзбекистонда аҳоли жон бошига 190-200 кг нон ва ун маҳсулотлари истеъмол этилади. Бу ҳам керагидан ортиқча ҳисобланади. Бошқа маҳсулотлар (масалан, гўшт, сут, узум, мева, сабзавот) кам истеъмол этилгандан уларнинг ўрни нон билан қопланади. Бу ҳам балансланмаган овқатланиш натижасидир. Худди шу нуқтаи назардан ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва кўрсатилган хизматларга ёндашиш мумкин. Ана шуларни инобатга олган ҳолда турмуш қиймати индексини қуйидагича ҳисоблаш мумкин: қ= ёки қ= бу ерда, ҲИ0 ва ҲИ1 - базис ва жорий даврларда жон бошига тўғри келган ҳақиқий истеъмол қиймати. ОИ0 ва ОИ1 - базис ва жорий даврларда жон бошига тўғри келган оптимал истеъмол Бу индексни ҳисоблашда қуйидагича ҳам ёндашиш мумкин: қ= бу ерда, qо - базис даврдаги истеъмол буюмлари йиғмаси - базис даврда оптимал даражадаги истеъмол буюмлар йиғмаси pо ва р1 - истеъмол буюмларининг базис ва жорий даврлардаги баҳоси. нинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг таркибига базис даврдаги (qо) истеъмол буюмлари йиғмаси билан бир қаторда олдин сотиб олиш имконяти бўлмаган, аммо янги баҳо даражасида (р1) шу имкониятга эга бўлган истеъмол буюмлари ҳам киради. JТҚ<1 бўлиши турмуш қийматининг пасайганлиги ва халқ фаровонлигининг ошганлигидан далолат беради. Ва аксинча. 1> Download 184.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling