Аҳоли яшаш жойларининг сув таъминоти ва оқоваларини оқизиш хўжаликлари

Download 0.58 Mb.
bet1/5
Sana02.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1739430
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 Аҳоли яшаш жойларининг сув таъминоти ва оқоваларини оқизиш

Аҳоли яшаш жойларининг сув таъминоти ва оқоваларини оқизиш хўжаликлари.

Аҳоли яшаш жойлари, саноат корхоналарини етарли миқдор ва босимларда тоза сув билан таъминлаш, улардан ҳосил бўладиган оқоваларни ўз вақтида чиқариш ҳамда зарурий даражаларда тозалаб ҳавзаларга қўшиш ўта мўҳим ижтимоий-иқтисодий ва экологик масала ҳисобланади. Тоза ичимлик суви билан таъминлаш ёки оқоваларни оқиздириш ишлари мунтазам равишда, яъни кечаю-кундуз, ойлар, йиллар давомида тўхтовсиз олиб борилиши зарур. Шунинг учун сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимларининг ишончлилига ўта юқори талаблар қўйилади. Бу тизимларнинг самарали ишлаши аҳолининг саломатлигига, ҳудуднинг санитария ҳолати ва экологик соғломлигига бевосита таъсир кўрсатади.

Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимлари ишини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш Тошкент шаҳрида “Сувтаъминоти”, вилоятларда “ВилоятСувтаъминоти” ишлаб чиқариш давлат корхоналари (ИЧДК), туманларда коммунал бўлимлар томонидан олиб борилади. Бу корхоналар маъмурий жиҳатдан маҳаллий ҳокимиятларга бўйсунади, соҳа бўйича эса Ўзбекистон Республикаси “Ўзкоммунхизмат” вазирлиги олдида ҳисоботдордир. Саноат корхоналарида сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тармоқлари, маҳаллий тозалаш иншоотларидан фойдаланиш вазифаларини бош энергетик ёки бош механик бўлимига қарашли махсус хизмат ходимлари бажаради.

Шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан марказлашган тизим асосида таъминлаш муаммоси билан 1950 йилдан бошлаб шуғуллана бошланган ва 1960 йилга келиб, республикамизнинг 20 та шаҳарида кеча-кундузига 330 минг м3 сув узатиш имконига эга, узунлиги 1100 км бўлган сув узатиш тармоқлари ўтказилган. Қишлоқ жойларини сув билан таъминлаш ишлари 1970 йиллардан бошланган.Бу ишларнингсуръати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2003 йил 17-сентябридаги 405-сонли “Қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилаш тўғрисида” ги Қарори[3] асосида ошди, унинг ижросини таъминлаш мақсадида қатордавлат дастурлари қабул қилинди. Натижада, 2009 йилга келиб аҳолининг 91,1 % марказлашган сув таъминоти билан таъминланди, 632 та қишлоқ аҳолиси яшаш жойларида 7528 км узунликдаги узатиш тармоқлари ишга туширилди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling