Аҳоли яшаш жойларининг сув таъминоти ва оқоваларини оқизиш хўжаликлари
Download 0.58 Mb.
|
2 Аҳоли яшаш жойларининг сув таъминоти ва оқоваларини оқизиш
Тоза ичимлик суви тоғолди ҳудудлардан олиниб, республикамизнинг чучук суви танқис жойларга, яъни Бухоро, Навои ва Қашқадарё вилоятлари аҳолисигаминтақавиймагистрал сув ўтказгичлар ёрдамида етказилмоқда. Бундай узоқ масофаларда жойлашган минтақавий сув таъминоти тизимини ишлатишнинг ўзига хос муаммолари мавжуд.Республикамизда илк бор Тошкент вилояти қишлоқларида сув билан таъминлаш тизимларидан фойдаланиш хизмати янги қурилаётган Тошкент шаҳри олди минтақасини хўжалик сув билан таъминлаш таъмирлаш-фойдаланиш бошқармасининг гуруҳли сув ўтказгичидан фойдаланиш учун 1973 йилнинг июль ойида яратилган. Бу сув ўтказгич Қибрай, Тошкент, Зангиота туманлари аҳолисини марказлашган ҳолда сув билан таъминлайди.Бу сув ўтказгич “Тошшаҳарсувтаъминоти” трестининг мавжуд сув олиш Қодирин иншооти ёрдамида тўлдирилади, бошланғич қуввати кеча-кундузига 17 минг м3 бўлиб, 1980 йилга келиб, бу рақам кеча-кундузига 35 минг м3 ни, 1990 йилга келиб, кеча-кундузига 96 минг м3 ни ташкил этди. Гуруҳли сув ўтказгич диаметри 600 мм бўлиб, узунлиги 52 км ни ташкил этади, Хасково қишлоғигача ўтказилган.Бу сув ўтказгич “Тошшаҳарсувтаъминоти” трестининг мавжуд сув олиш Қодирин иншооти ёрдамида тўлдирилади, бошланғич қуввати кеча-кундузига 17 минг м3 бўлиб, 1980 йилга келиб, бу рақам кеча-кундузига 35 минг м3 ни, 1990 йилга келиб, кеча-кундузига 96 минг м3 ни ташкил этди. Гуруҳли сув ўтказгич диаметри 600 мм бўлиб, узунлиги 52 км ни ташкил этади, Хасково қишлоғигача ўтказилган.Сувни манбадан олиш, уни зарурий даражада тозалаш ёки унга ишлов бериш, истеъмолчиларга етарли миқдорда ва талаб қилинган босимда узлуксиз узатиш учун мўлжалланган мухандислик тармоқлари, иншоотлар ва қурилмалар ҳамда тадбирлар мажмуига сув таъминоти тизими деб айтилади.Одатда, саноат корхоналари шаҳар сув таъминоти тизимидан сув олади. Корхонада сув технологик, маиший ва бошқа мақсадларда ишлатилиши мумкин. Ундан ташқари, шаҳарларда сув ёнғинни учириш, кўкаламзорларни суғориш ва кўчаларга сепиш учун ишлатилади. Шунинг учун сув таъминоти тизимлари фойдаланиш мақсадларига биноан хўжалик-ичимлик, ишлаб-чиқариш, ёнғинга қарши, суғориш ва бирлаштирилган турларига бўлинади. Шунингдек тизимларни минтақавий бўлинишлари ҳам учрайди, масалан: марказлашган, марказлашмаган, минтақавий, гуруҳли, шаҳар, туман, қишлоқ, саноат корхонаси, темир йўл станцияси, алоҳида турган объект ва ҳ.к.Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling