Аҳоли яшаш жойларининг сув таъминоти ва оқоваларини оқизиш хўжаликлари

Download 0.58 Mb.
bet4/5
Sana02.11.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1739430
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 Аҳоли яшаш жойларининг сув таъминоти ва оқоваларини оқизиш

Сув таъминоти тизимларининг манбалари очиқ (дарёлар, кўллар, сув омборлари) ва ер ости (сизот сувлари, булоқлар, артезан ва шахта қудуқлари) турларига бўлинади. Сув бериш услуби бўйича тизимлар босимли (насослар ёрдамида сув берувчи) ва ўзиоқар турлари мавжуд.

Сув таъминоти тизими маҳаллий шароитлар, манба сувининг сифати, истеъмолчи тури ва уларнинг талабларига боғлиқ ҳолда танланади. Анъанавий сув таъминоти тизими сувни қабул қилиш иншооти, биринчи босқич насос станцияси, сувни тозалаш, тайёрлаш ва зарарсизлантириш иншоотлари, тоза сув сақлаш ҳовузлари(ТСҲ), иккинчи босқич насос станцияси, сув узатиш ва тарқатиш тармоқлари каби унсурлардан иборат бўлиши мумкин(1.1-расм). Ер ости манбаларидан сув таъминоти тизимининг тасвири 1.2-расмда келтирилган.

Сув таъминоти ва оқоваларни оқизиш тизимининг барча иншоотлари ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар бирортасини ишдан чиқиши бутун тизимнинг ишига салбий таъсир қилиши ва истеъмолчиларни сувсиз қолишига олиб келиши мумкин. Тизимдаги ҳар бир иншоотнинг узлуксиз ва ишончли ишлашини таъминлаш муҳим эксплуатацион аҳамиятга эга.

Расм.1.1. Очиқ манбадан сув таъминоти тизимининг тасвири 1-сув қабул қилиш қурилмаси; 2-қирғоқ қудуғи; 3-биринчи босқич насос станцияси; 4-тозалаш иншоотлари;5-тоза сув сақлаш ҳовузи(ТСҲ); 6-иккинчи босқич насос станцияси; 7-магистрал сув узатиш тармоқлари; 8-сув босим минораси(СБМ); 9- сув тарқатиш тармоқлари.

Расм.1.2.Ер ости манбасидан сув таъминоти тизимининг тасвири 1-бурғу қудуқлари;2-сув йиғиш ҳовузи; 3-насос станцияси; 4-сув узатиш тармоқлари; 5-сув босим минораси; 6-сув тарқатиш тармоқлари.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling