Юқоридаги ҳолатни ечими юзасидан фикрларингизни билдиринг:
1. Фуқаро А.Чориеванинг 4 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бўлса-да нега бола нафақаси сўраб муражаат қилган аризасига рад жавоби келган?
2. Ишсизлик нафақаси олуви фуқаро К.Ҳамдамовнинг оиласиинг бошқа даромад манбаси бўлмасада нега унга моддий ёрдам тайинланмаган?
3. Эгизак фарзанди учун фуқаро Л. Раҳмоновага бола нафақаси тайинланаётганда ҳар иккала бола учун бир ҳил миқдор белгиланадими?
Ечими:
1. Фуқаро А.Чориеванинг ҳолати бўйича: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрда “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 20-бандининг е) қисмига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этганда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилиши кўзда тутилган. Бу қонунчиликда ушбу ташкилот маълумотларининг ошкор этилмаслиги ва харажатларининг махфийлиги белгиланганлиги билан изоҳланади. Фуқаро А.Чориеванинг турмуш ўртоғи ҳарбий қисмда ишлаганлиги боис, унга болалар нафақаси тайинлашни рад этиш тўғрисидаги хабар «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилган.
2. Фуқаро К.Ҳамдамовнинг ҳолати бўйича: “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 20-бандининг з) қисмига кўра оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилиши кўзда тутилган. Фуқаро Фуқаро К.Ҳамдамовга юқоридагидан моддий ёрдам тайинлашни рад этиш тўғрисидаги хабар «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилган. Бу ишсизлик нафақаси олаётган шахсга яқин кунларда иш ўрни таъминланиши билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |