Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Фуқаро Л. Раҳмонованинг ҳолати бўйича


Download 18.68 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi18.68 Kb.
#1557052
1   2   3   4
Bog'liq
Mannonov Nabijon BSS

3. Фуқаро Л. Раҳмонованинг ҳолати бўйича: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 4-бандига кўра агар бир оилада туғилган болалар эгизак бўлса, уларнинг бири кичик бола, кейингиси мос равишда иккинчи бола ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6277-сон Фармонининг 2-бандининг а) қисмига кўра, 250 000 сўм - 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 150 000 сўм - оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча миқдорда нафақа тайинланади. Шунда, Л. Раҳмонованинг эгизак фарзандлари учун ҳар ойда 400 000 сўм болалар нафақаси берилади.


Кейс №2

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрда “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. Ушбу Низомда кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, бола нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш, бола нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ва уларни тўлаш ҳамда бола нафақаси ва моддий ёрдам учун тўловларни молиялаштириш келтирилган.




Вазиятга қаранг:
Бахмал тумани “Новза” маҳалласи “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш масалалари” бўйича ҳоким ёрдамчиси Сухроб Аллаёров ҳузурига маҳалланинг ишсиз фуқароси Н.Хидиров шикоят билан келди. Унинг оиласида 3 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор. Ўзи ва хотини ишсиз. Суҳбат давомида маълум бўлдики, меҳнатга лаёқатли бўлсада, иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмайди. Ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмайди. У болалар нафақаси олиш учун ёзган аризасига, унинг оиласи кам таъминланган оила деб эътироф этилганлиги, бироқ нафақа тайинланиш рад этилгани тўғрисида хабар келган. Хабарда ушбу кам таъминланган кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхат ўтган ҳолда олиши мумкинлиги билдирилган.

Download 18.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling