Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 38.13 Kb.
Sana20.10.2023
Hajmi38.13 Kb.
#1712344
Bog'liq
1-Кейс намуна


ВАЗИЯТЛИ КЕЙС


Кейс №1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрда “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. Ушбу Низомда кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, бола нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш, бола нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ва уларни тўлаш ҳамда бола нафақаси ва моддий ёрдам учун тўловларни молиялаштириш келтирилган.


Низомга кўра 2021 йилнинг 1 сентябридан - оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад 440 минг сўмдан ошмаганда; 2022 йилдан бошлаб - оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланади.
Вазиятга қаранг:
Деҳқонобод тумани “Завқий” маҳалласи “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш масалалари” бўйича ҳоким ёрдамчиси Аброр Ибодуллаев ҳузурига маҳалланинг 3 нафар фуқаро – А.Чориева, К. Ҳамдамов ва Л. Раҳмонова бола нафақаси тайинланиши бўйича келишди. Ўзларининг ҳолатларини тушунтиришди ва ҳоким ёрдамчисидан қуйидаги ҳолатлар бўйича маълумот беришини сўрашди.
Фуқаро А.Чориеванинг оиласида фақат бир киши ишлайди, яъни турмуш ўртоғи ҳарбий қисмда ишлайди, 4 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор. Унга болалар нафақаси рад этилгани тўғрисида смс хабар келган. Фуқаро К.Ҳамдамов ишсиз, ишсизлик нафақаси олади, оила аъзоларининг бошқа даромадлари йўқ. Шундай бўлсада, унинг моддий ёрдам сўраб ёзган аризасига рад жавоби келган. Фуқаро Л. Раҳмонова оиласида яқинда эгизак фарзандлар туғилган. У 2 та боласига ҳам бир хил миқдорда бола нафақаси тайинланадими йўқми, шуни билмоқчи.
Юқоридаги ҳолатни ечими юзасидан фикрларингизни билдиринг:
1. Фуқаро А.Чориеванинг 4 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бўлса-да нега бола нафақаси сўраб муражаат қилган аризасига рад жавоби келган?
2. Ишсизлик нафақаси олуви фуқаро К.Ҳамдамовнинг оиласиинг бошқа даромад манбаси бўлмасада нега унга моддий ёрдам тайинланмаган?
3. Эгизак фарзанди учун фуқаро Л. Раҳмоновага бола нафақаси тайинланаётганда ҳар иккала бола учун бир ҳил миқдор белгиланадими?


Ечими:


1. Фуқаро А.Чориеванинг ҳолати бўйича: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрда “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 20-бандининг е) қисмига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этганда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилиши кўзда тутилган. Бу қонунчиликда ушбу ташкилот маълумотларининг ошкор этилмаслиги ва харажатларининг махфийлиги белгиланганлиги билан изоҳланади. Фуқаро А.Чориеванинг турмуш ўртоғи ҳарбий қисмда ишлаганлиги боис, унга болалар нафақаси тайинлашни рад этиш тўғрисидаги хабар «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилган.


2. Фуқаро К.Ҳамдамовнинг ҳолати бўйича: “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 20-бандининг з) қисмига кўра оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилиши кўзда тутилган. Фуқаро Фуқаро К.Ҳамдамовга юқоридагидан моддий ёрдам тайинлашни рад этиш тўғрисидаги хабар «Ягона реестр» АТ орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилган. Бу ишсизлик нафақаси олаётган шахсга яқин кунларда иш ўрни таъминланиши билан изоҳланади.


3. Фуқаро Л. Раҳмонованинг ҳолати бўйича: Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 4-бандига кўра агар бир оилада туғилган болалар эгизак бўлса, уларнинг бири кичик бола, кейингиси мос равишда иккинчи бола ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6277-сон Фармонининг 2-бандининг а) қисмига кўра, 250 000 сўм - 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 150 000 сўм - оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча миқдорда нафақа тайинланади. Шунда, Л. Раҳмонованинг эгизак фарзандлари учун ҳар ойда 400 000 сўм болалар нафақаси берилади.
Download 38.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling